Regulation.gov.uz порталига давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилади. Бу ҳақда огоҳлантириш 20 апрелдан жойлаштирилган.
Ўзбекистондан жўнатилган икки партиядан иборат инсонпарварлик ёрдами Москвага етиб борди. Россияга жами 5 млн дона тиббий ниқоб юбориш режалаштирилган.
Халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларда 2019−2020 ўқув йили «online-maktab» лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.
Карантин чоралари сабабли 38,4 фоиз ёки 95 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти тўхтаб қолган. Улар солиқ органларига мурожаат қилиб, солиқ енгилликлари олишлари мумкин.
Коронавирус пандемияси бутун дунё ва Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигига қандай таъсир қилади? Ушбу саволларга Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи иқтисодчи мутахассиси Сергий Зоря жавоб берди.
«Uzbekistan Airways» юк ташишга талаб ўсиб, йўловчи ташиш тўхтатилгани сабабли бир нечта самолётини қайта жиҳозлаб, уларни юк ташувчига айлантиришни режалаштирмоқда.
Жиззах вилоятида ВАЗ-21063 ҳайдовчиси уриб юборган тўрт ёшли қизча шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Коронавирус беморлари сони 30 нафарга ортиб, жами 1657 кишини ташкил этмоқда.
20 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб янги 62 та коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари аниқлланиб, жами 1627 кишига етди.
Тарихда биринчи марта, нефтни сотиш учун харидорга пул тўлаш керак. WTI маркали қайта ишланмаган нефтнинг май ойида етказиб бериш нархи 0 доллардан пастлади (-7 АҚШ доллари атрофида). Нефтга бўлган талабнинг пасайиши сабабли дунё бўйлаб 160 млн баррель нефть танкерларда туриб қолган.
Карантин вақтида қурилиш материаллари бозорида ишлаб чиқариш ҳажми 30−40 фоизга камайган. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига йил охиригача маҳсулот ишлаб чиқаришни 22 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди. Президент қурилиш соҳасининг янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият ва захира эканлигини таъкидлаган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич бекор қилиш бўйича топшириқ берди.
«Албатта, рағбатлантириш учун пул тарқатиш осон йўл. Лекин эртага бунинг оқибатда нималарга олиб келишини ҳали бирон бир иқтисодчи башорат қила олмаяпти», — дея таъкидлаган президент. У «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиб, тадбиркорлар ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериши таклифини илгари сурди.
2020 йил АҚШда давлат қарзи ва корпорациялар қарзи рекорд даражагача ўсиши мумкин. Федерал бюджет дефицити 4 трлн долларгача етиши кутилмоқда — бундай ҳолат 1945 йилдан бери кузатилмаган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2020 йил Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келишини маълум қилди.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель коронавирусга қарши курашишда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисида хабар берди.
20 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1604 нафарни ташкил қилмоқда.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор буткул соғайди. Беморлардан 5 нафари эркак, 16 нафари аёллардир. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 261 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30 даражалик чегарадан ошади. Фақатгина Қорақалпоғистонда пайшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, жума куни эса ҳавонинг салқин бўлиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг