Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти доирасида «Янги иқтисодий имкониятлар ҳудуди»ни барпо этиш таклифини илгари сурди. Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг Самарқанддаги саммитида нутқ сўзлаб, долзарб замонавий муаммоларни ҳал қилишда умумий ёндашувларни аниқлашга чақирди.
Чилонзор тумани «Кўтарма» маҳалласидаги дарахтзор ўрнида турар-жой қурилишига қаршии чиққан профилактика катта инспектори капитан Азимжон Қудабаев туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
ТДТ саммитида Шавкат Мирзиёев аъзо мамлакатлар бугунги кунда кескин геосиёсий зиддиятлар ва глобал иқтисодий инқироз билан боғлиқ синовларни бошдан кечираётганини таъкидлади. «Қийинчиликларни дўстлик, ҳамкорлик ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтишга қодирмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Марказий банк 11 ноябрь кунги долларнинг расмий курсини 11 194,86 сўм этиб белгилади. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
«Газета.uz» ва Дмитрий Поваров ЖЧ-2022 арафасида «E» гуруҳи билан таништиради: Германия янги мураббийнинг ютуқларини намойиш этишга, Испания эса тўлиқ назоратни сақлаб қолишга ҳаракат қилади, Коста-Рика ўзини синовдан ўтказишга, Япония эса тезлик ва техникасини тўғри йўналтиришга тайёрланмоқда.
2023 йил 1 январдан молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади. Бундан ташқари, юридик шахслар ходимларининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳақидаги архив ҳужжатларини сақлаш ва архивларга топширишдан озод қилинади.
Адлия вазирлиги E-qaror порталида Тошкент ҳокимлигининг шаҳар бюджетига оид ҳужжатлари аввал «ўчирилгани», сўнгра қайта тиклангани юзасидан изоҳ берди. Вазирлик маълумотларига кўра, фақат ҳокимлар ҳужжатларни эълон қилиш ва улардан фойдаланишни чеклаш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотини суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва хавфсизликка таҳдидларни енгиш учун биргаликдаги имкониятларни оширишга чақирди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Унга бу юксак мукофотни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.
19 ноябрдан 11 декабргача Тошкентда Москванинг «Цветной бульвар» хиёбонида жойлашган Никулин цирки жамоаси Тошкентда байрам дастурини намойиш этади.
Давлат ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабргача узайтирилди. Ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь этиб белгиланди.
Ўзбекистон ТИВ Украина элчиси билан учрашувда, Украина Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон санкция чекловларини четлаб ўтиб, Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бергани ҳақидаги «асоссиз баёноти» юзасидан «жиддий хавотир билдирди».
Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми якунлари бўйича автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишув ва меморандумлар имзоланди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 млн доллар миқдорида маблағ ажратганини эълон қилди. Ташаббус денгизнинг қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда.
Avicennia International Prize халқаро мукофотини топшириш маросимида Франция миллий тиббиёт академиясида Абу Али ибн Синонинг бронза бюсти очилди.
Саида Мирзиёева Ўзбекистонда ўқитувчиларни «худди йигирма йил олдинги каби» хонадонларни айланиб чиқишга ва ўқувчилар рўйхатини тузишга мажбур қилишаётгани ҳақида эшитиб «жуда хафа бўлгани»ни маълум қилди. У мутассаддилардан ўқитувчиларни дарс беришдан бошқа барча вазифалардан озод қилишни сўради.
Давактив агентлиги «Пойтахт қурилиш ва хизмат» корхонасининг 100% улуши бўлган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси $87 млн эвазига хусусийлаштирилганини маълум қилди. Харидор Abu Dhabi Uzbek Investment ҚК бўлиб, у объектни ривожлантириш учун қўшимча $12 млн сармоя киритиш мажбуриятини олди.
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари учрашув ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан музокара саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон-Венгрия бизнес форумида нутқ сўзлаган бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ўзаро ҳамкорликнинг муҳим олти йўналишига тўхталиб ўтди. «Сизларнинг бугунги барча келишувларингиз алоҳида назоратга олинишини ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига кафолат бераман», — деди у.
Саудия Арабистоннинг маданияти ва тарихининг қадимий дунёси билан қулай шароитларда таниш учун Asialuxe Travel эксклюзив турлар таклиф қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг