2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш даражаси 1,6% бўлиши кутилмоқда — Жаҳон банки
9 апрель 2020, 12:30

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш даражаси 1,6% бўлиши кутилмоқда — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиш даражаси кескин пасайиб, 1,6 фоизни ташкил этади. Меҳнат муҳожирлари юборадиган пул ўтказмалари 50 фоизга қисқариши мумкин.

Ўзбекистонда COVID-19 тест тизимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
9 апрель 2020, 12:29 1

Ўзбекистонда COVID-19 тест тизимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда маҳаллий COVID-19 тест тизимини ишлаб чиқаришга эришилди. Тез орада оксигенация ниқоби, унга мослаштирилган вентури клапани ҳамда ИВЛ ускуналари учун бактериал-вирус фильтрларни ишлаб чиқиш ҳам йўлга қўйилади.

Уй итларини кунига бир маротаба сайр қилдириш мумкин
9 апрель 2020, 12:08

Уй итларини кунига бир маротаба сайр қилдириш мумкин

Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.

UFC хусусий оролда мусобақа ўтказишни режалаштирмоқда
9 апрель 2020, 11:12

UFC хусусий оролда мусобақа ўтказишни режалаштирмоқда

Коронавирус пандемияси сабабли дунёда қарийб барча спорт тадбирлари бекор қилинди. Бироқ хусусий ороллардан бирида UFC ҳар ҳафта аралаш жанглар мусобақасини ўтказишни режалаштирмоқда. UFC 249 мусобақасида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг ҳам иштироки кутилаётган эди, аммо жанг бекор қилинди.

Электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда
9 апрель 2020, 10:57

Электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда

Қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши ва электр қурилмаларидаги авариявий ҳолатлар натижасида мамлакат ҳудудларида электр энергияси етказиб беришда узилишлар пайдо бўлган. Жойларда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётганлиги айтилди.

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди
9 апрель 2020, 10:51

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистонга эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган тиббий ва озиқ-овқат маҳсулотидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Чирчиқдаги ноқонуний тикувчилик цехи бўйича жиноий иш очилган
9 апрель 2020, 10:42

Чирчиқдаги ноқонуний тикувчилик цехи бўйича жиноий иш очилган

Чирчиқ шаҳридаги «Азия» тўйхонасида ташкил этилган тиббий ниқоблар тикувчилик цехи фаолияти юзасидан жиноий иш очилган. Солиқ қўмитаси цехда карантин қоидалари ва санитария талаблари қўпол равишда бузилганлигини айтмоқда.

Коронавирус беморлари сони 555 кишига етди
9 апрель 2020, 10:10

Коронавирус беморлари сони 555 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 9 кишига ошиб, 555 нафарга етди.

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома бериш тўхтатилди
9 апрель 2020, 00:27

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома бериш тўхтатилди

9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома бериш тўхтатилди. Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмайди.

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 546 кишига етди
8 апрель 2020, 23:22

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 546 кишига етди

Ўзбекистонда яна бир кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, умумий беморлар сони 546 нафарга етди.

Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига кириш ва чиқиш чекланади
8 апрель 2020, 21:08

Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига кириш ва чиқиш чекланади

9 апрелдан бошлаб Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига кириш ва чиқиш чекланади.

Берни Сандерс АҚШ президентлигига демократлар номзодини танлаш пойгасидан чиқди
8 апрель 2020, 20:58

Берни Сандерс АҚШ президентлигига демократлар номзодини танлаш пойгасидан чиқди

Берни Сандерс АҚШ президентлигига демократлар номзоди бўлиш учун праймериз сайловларидан чиқди. Барак Обама президентлиги даврида вице-президент бўлган Жо Байден ноябрь ойидаги президентлик сайловларида Трампнинг рақиби бўлиши кутилмоқда.

Чирчиқда ноқонуний тикувчилик цехи аниқланди
8 апрель 2020, 19:42 4

Чирчиқда ноқонуний тикувчилик цехи аниқланди

Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Азия» тўйхонасида ноқонуний равишда фаолият олиб бораётган тикувчилик цехи аниқланган. Назорат тадбири давомида 130 мингдан ортиқ тайёр тиббий ниқоблар топилган.

Томорқалар дронлар орқали мониторинг қилинади
8 апрель 2020, 18:44 1

Томорқалар дронлар орқали мониторинг қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1−1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Огоҳлантиришдан кейин ҳам томорқасига экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади.

«Касалликни оиламизга кириб келмаслиги, энг аввало, ўзимизга боғлиқ!» — Шавкат Мирзиёев
8 апрель 2020, 18:37

«Касалликни оиламизга кириб келмаслиги, энг аввало, ўзимизга боғлиқ!» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти коронавирусдан вафот этган 40 яшар беморнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёев фуқароларни тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасликка чақирди.

Коронавирус ҳолатлари 545 тага етди
8 апрель 2020, 17:34

Коронавирус ҳолатлари 545 тага етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 545 тага етди.

Учқудуқдаги конда шофирконликлар ниқобсиз ва рухсатномасиз олтин қазиётганда ушланди
8 апрель 2020, 17:24

Учқудуқдаги конда шофирконликлар ниқобсиз ва рухсатномасиз олтин қазиётганда ушланди

26 нафар шофирконлик Учқудуқдаги олтин конида ноқонуний қазиш ишларини ўтказаётганда ушланди. Улар ниқобсиз бўлгани учун қўшимча жавобгарликка тортилди.

Карантинда ЙТҲ: 2 киши авария жойида вафот этди
8 апрель 2020, 16:36

Карантинда ЙТҲ: 2 киши авария жойида вафот этди

Чироқчи туманида Nexia автомобилининг дарахтга бориб урилиши оқибатида икки киши ҳодиса жойида вафот этди, жароҳатланганлар ҳам бор.

Чет элдан қайтишни истамаганларнинг фуқароликдан чиқарилиши ҳақидаги хабар рад этилди
8 апрель 2020, 15:58

Чет элдан қайтишни истамаганларнинг фуқароликдан чиқарилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга қайтишни истамаган шахслар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Ўзбекистонда электр энергияси ва газнинг улгуржи бозори ташкил этилади
8 апрель 2020, 15:04

Ўзбекистонда электр энергияси ва газнинг улгуржи бозори ташкил этилади

Кузга қадар Газ-транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш дастурининг бош режаси ҳамда Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газнинг биржа савдолари асосидаги улгуржи бозорини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг