ЕТТБ коронавирус пандемиясининг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсирини юмшатишга 220 млн доллар ажратади. Вилоятлардаги коммунал корхоналар айланма маблағларини кўпайтириш учун яна 100 млн доллар ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия коронавирус пандемияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда янги иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрлашни режалаштирмоқда.
7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда умумий 61 666 киши коронавирусга тест топширган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 534 тага етди.
Коронавирус инфекцияси аниқланган 40 ёшли бемор ўпка ва юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди.
Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 520 тага етди.
Ўзбекистонда жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология назорати йўналишида алоҳида ОТМ ташкил этилади. Бундан ташқари, Россия ва Туркия университетларининг филиаллари ва клиникалари ҳам очилади.
2020−2021 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт соҳасидаги бакалавриатнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Касбий таълим (даволаш иши)» йўналишлари бўйича давлат гранти асосида қабул квоталари туман ва шаҳарлар кесимида шакллантирилади.
Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга тиббиёт йўналиши талабаларининг стипендияларига қўшимча устама тўланади. Шунингдек, PhD ёки DSc даражасини олган шифокорлар ойлик маошларига ҳар ой МҲТЭКМнинг 15 бараваригача устама қўшилади.
47 та тиббиёт коллежи негизида Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади. Техникум битирувчилари тиббиёт ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинади ва бакалаврнинг 2- босқичидан ўқишни давом эттиради.
Тошкентда Амир Темур ҳайкалидан коронавирус қачон кетишини сўраб, ўз ҳаракатларини видеога олган бир қиз ва икки йигитга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Forbes журнали дунё бўйлаб 2020 йилнинг энг бой инсонларини эълон қилди. Amazon асосчиси Жефф Безос кетма-кет учинчи йил энг юқори ўринни эгаллади. Безос бир йил ичида 18 млрд доллар йўқотган.
Футболчи Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами юборади.
ДСҚ банклар жисмоний шахсларнинг барча карталарига 30 млн сўмдан ортиқ маблағ тушса ва P2P транзакциялари сони 10 тадан ошса, бу ҳақда солиқ органларини хабардор қилиш тартибини жорий этишни таклиф қилмоқда.
Тезкор ва махсус транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит берган ҳайдовчига жарима миқдори оширилишига Олий Мажлиснинг 82 нафар депутати қарши чиқди.
Ҳозиргача аниқланган коронавирус беморларининг 212 нафари эркак, 292 нафари хотин-қизлар. Беморларнинг 194 нафари Тошкентда, қолганлари вилоятларда даволанмоқда.
Австрия, Арманистон, АҚШ, БАА, Корея Республикаси, Покистон, Россия, Таиланд ва Қозоғистонда жами 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган. Уларнинг 3 нафари вафот этди.
Ўзбекистонда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 504 тага етди. Яна 32 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани аниқланди.
Хитойда бир кун давомида коронавирус туфайли бирорта ҳам ўлим қайд этилмади. Барча COVID-19 ҳолатлари чет элдан келган фуқароларда аниқланди.
Тошкентда бир кун давомида 395 та автомобилда стикерсиз шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш ҳолатлари қайд этилиб, барчасида транспорт воситаси карантин тугагунга қадар жарима майдончасига жойланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг