Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар коронавирус сабабли бекор қилинди. Халқ сайли ва умумхалқ хайрия ҳашари эса тегишли профилактик тадбирлар кўрилган ҳолда ўтказилади.
Журналистика университетида коронавирус билан касалланишнинг олдини олиш мақсадида тактил алоқанинг ҳар қандай кўриниши тақиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОТМ, мактаб ва болалар боғчалари учун тавсиялар тарқатмоқда.
Германиядан келган икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди, дея хабар қилди Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов.
Жаҳон банки ва Швейцария кўмаги билан 500 000 дан ортиқ ўзбекистонликлар сифатли сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Лойиҳаларни амалга ошириш учун 239 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.
Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors автомобиллари нархлари бўйича таҳлил ўтказишни режалаштирмоқда. Қўмита чет эл машиналарини олиб кирганлик учун бож миқдорини камайтиришни сўради.
Европа Иттифоқи 2020−2030 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги стратегиясини амалга оширишга кўмаклашиш учун 40 млн евро ажратди.
«Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, сўм девальвацияси, хом-ашё нархининг кўтарилиши ва паст маржага қарамай, компания автомобиллар нархларининг ўсишини тўхтатиб турган эди. У ишлаб чиқарувчи автомобиллар нархини пасайтириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаргани — долларларда аксарият моделлар 2017 ва 2018 йилдагига қараганда арзонроқ эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши курашиш учун Эронга гуманитар ёрдам жўнатиш тўғрисида фармойиш қабул қилди.
Март ойига келиб Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари йил бошидагига қараганда 1,3 млрд долларга кўпайиб, 30,5 миллиард долларга етди.
Шавкат Мирзиёев коронавирус иқтисодиёт ва бошқа соҳаларга таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. У аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида «Ҳазорасп» ЭИЗдаги Develop Textile хорижий корхонаси фаолияти билан танишди.
Сариосиёда банк ходимлари томонидан мактаб ўқитувчилари ва ишчиларининг 1,2 млрд сўмлик маошини ўзлаштиргани аниқланди. Терговга қадар текширув давомида ушбу маблағлар қайтарилди.
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
БМТТД кўмагида Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштиришга қаратилган краудфандинг ташаббуси ишга туширилди. Ташаббус доирасида, жумладан, 10 гектар майдонга 100 минг дона саксовул экилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди
АҚШ сўнгги икки ҳафтада Европа иттифоқи давлатларига ташриф буюрган чет эл фуқароларининг киришини тақиқлади. Актёр Том Хэнкс ўзи ва турмуш ўртоғининг коронавирусга чалинганини маълум қилди.
COVID-19 тарқалиши пандемик характерга эга бўлди, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус.
Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчиларининг билим ва малакаларини ошириш бўйича English Speaking Nation дастури ишга туширилмоқда. Лойиҳа 5 млн долларлик грант ажратаётган Америка ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Уч йил ичида 15 минг нафар ўқитувчи машғулотларда қатнашади.
«Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқарув раиси лавозимида ишлаган Азиз Воитов инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Қонун билан орден тўғрисидаги низом ҳамда унинг тавсифи ҳам тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг