Ҳафта давомида қуруқ ва қуёшли об-ҳаво ҳукмронлик қилади. Кундузги ҳарорат +12…+15 даражагача чиқади.
UzAuto Motors бир қатор моделлар нархларини оширди: Spark ва Damas — 10−21 фоизга, Nexia — 15−19,4 фоизга, Cobalt — 10−14,7 фоизга, Lacetti — 3 фоизга қимматлашди.
Эрон-Туркманистон чегараси ёпилгани сабабли 11 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчи «Лутфобод» (Эрон) чегара постида қолиб кетди. ТИВ вазият назорат остида эканини маълум қилди.
«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.
Паркент деҳқон бозорида йирик ёнғин келиб чиқди. Оловни бартараф этишга 11 та ўт ўчириш машинаси ва 10 дан ортиқ ёрдамчи техника жалб қилинди.
XXI аср аёллар тенглиги асри бўлиши керак, деди БМТ бош котиби. У бугун аёллар ҳали ҳам бидъат ва хурофотлардан азият чекаётганини таъкидлаб, кучлар мувозанатини ўзгартиришга чақирди.
2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ID-карта берилади.
Президент Бош прокуратурага дарахтлар кесилиши масаласида ҳокимлар фаолиятини қатъий назорат қилиш ва жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашни топширди.
Тошкентдаги 51-автобус йўналишида Хитойнинг Yutong электробусини синовдан ўтказиш бошланди. У бир марталик қувват билан 300 км дан зиёд масофани босиб ўта олади.
Вазирлар Маҳкамасида коронавирус эпидемиясининг Ўзбекистон туризмига таъсирлари муҳокама қилинди. Сайёҳлик операторларига солиқ таътиллари бериш ва ички йўналишларда авиақатновлар сонини ошириш таклиф қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилиш таклифини маъқуллади. Ушбу таклиф Олий Мажлисга киритилади.
«Ўзбекнефтгаз»га қарашли 45дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизель ёқилғисининг нархи пасайтирди.
«Ўзавтосаноат» Жиззахда Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive автозаводи лойиҳаси ёпилганини тасдиқлади. Бу ерда Volkswagen тўртинчи ва бешинчи авлод Caddy автомобилларини йиғади.
Президент фармони билан Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёллар афв этилди.
Ўзбекистон ҳозирча Хитойга газ етказиб беришни тўхтатмади, аммо огоҳлантириш хатини қабул қилган. Аввалроқ PetroChina газ импортини коронавирус туфайли қисқартиши ҳақида хабар берилганди.
Президент «Навоий кон-металлургия комбинати» бўйича янги қарорни имзолади. У табиий уран ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхонаси — «Навоийуран» давлат корхонасига ўзгартирилди.
Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлиб, кечки ҳарорат −1…−2 даражагача тушади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
«Ўзагрокимёҳимоя» бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Олимжон Исаев Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.
«Ўзбекистон почтаси» коронавирус тарқалгани сабабли Хитойдан почта жўнатмаларини етказиб бериш кечикаётганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг