АҚШ Марказий Осиё бўйича 2019−2025 йилларга мўлжалланган янги стратегиясини эълон қилди. Минтақа давлатларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг Марказий Осиёга интеграцияси ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш унинг асосий тамойилларидан ҳисобланади.
UzAuto Motors Хитойдаги коронавирус эпидемияси натижасида Chevrolet Equinox автомобилини етказиб бериш кечиктирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Қўқондаги чойхоналардан бирида чиққан жанжалда фуқаро ов қуролидан ўқ узиб, бир неча кишини жароҳатлади.
Истанбулда Pegasus авиакомпанияси самолёти қаттиқ қўниши натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 179 киши жароҳат олди.
Пекиндан Тошкент аэропортига учинчи чартер рейс 251 нафар йўловчи билан етиб келди. Корнавирус сабабли одамларни Хитойдан кўчириш жараёни якунланди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ОТМ талабаларига стипения тўлашнинг янги тартиблари тасдиқланди. Энди 30 фоиз ва ундан ортиқ фанлардан қониқарсиз баҳо олган талабаларга стипендия тўланмайди.
Президент Шавкат Мирзиёев қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Ҳукумат фармойиши билан давлат органларига меҳнат қонунчилиги ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқига риоя қилиш топширилди. Уларга иш куни тугагандан кейин ходимларни ушлаб туриш ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тақиқланди.
Президент қарори билан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат ОТМ шаклида Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозими бўш қолган. Унинг вазифалари проректор Аваз Мансуров зиммасига вақтинча юклатилди. Собиқ ректор Сенат аъзоси этиб тайинланган.
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида Халқаро қиличбозлик академияси очилади.
2020 йил фуқаро авиацияси соҳасида туб бурилиш йили бўлади, дея умид билдирди Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports компаниялари. Улар авваллари бу соҳа монополия тамойиллари асосида ривожлангани, тарифлар юқори, хизматлар сифатсиз бўлганини тан олди.
Aкмал Саидов 179 давлатни бирлаштирган жаҳон парламентларининг халқаро органи — Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
«Ўзкўргазмасавдо» биноси базасида қишки спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган муз саройи ташкил этилади. Вилоятларда ҳам енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонлар қуриш режалаштирилмоқда.
Ухандан эвакуация қилинаётган ўзбекистонликлар бўлган самолёт Тошкентга соат 11:45 да етиб келади, унинг бортида 84 нафар йўловчи, тиббиёт ходимлари ва вирусологлар бор.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ўзини АҚШ биржаларида фаолият олиб борувчи профессионал трейдерлар жамоаси сифатида тақдим этаётган Topinvest.uz сайти ҳақида изоҳ берди.
ЎзМУ — математика ва биология, ТДТУ — геология, СамДУ — кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасаси этиб белгиланди.
Кластер ташкил этилмаган пахта майдонларида фермерлар иштирокида кооперациялар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди. Бунда ўша ҳудудлардаги пахта тозалаш заводлари фермерларга кооперация ташкил этиш учун берилади, қўшилган қийматдан тушган даромад кооперация аъзолари — фермерлар ўртасида тақсимланади.
Тез орада Пискент туманида автомобилларни электромагнит мослашувчанликка баҳолаш лабораторияси қуриб битказилади. Шунингдек, 8та ҳудудий лабораториялар модернизациялаштирилади.
Маданият вазирлиги кассабоп томошалар учун чиптанинг ноқонуний савдосига чек қўймоқчи. Шу мақсадда, бир ойдан сўнг янги тизим ишга тушиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг