25 февралдан «Самарқанд — Тошкент — Санкт-Петербург» йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади. Чипта нархи Самарқанддан — 840 минг сўм, Тошкентдан — 800 минг сўм.
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш тартиблари ўзгармоқда. Эндиликда тендерда иштирок этиш ва бошқа мақсадларда қурувчи корхоналар рейтинги тузилади.
Челябинск вилоятидаги (Россия) ЙТҲда ўзбекистонлик аёл ҳаётдан кўз юмди, яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.
«Аҳмадбой иши» доирасида Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд жараёни якунига етди ва ҳукм эълон қилинди.
ЕТТБ korzinka.uz супермаркетлар тармоғининг акциялар пакетини сотиб олди. Ритейлер дўконлари сонининг деярли уч бараварга кўпайиши кутилмоқда.
«Умид» жамғармаси битирувчиси Лазиз Хўжақулов Халқ таълими вазирлиги АКТни жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Чет эл компаниялари Ўзбекистон аэропортларни бошқаришга тендер орқали жалб қилинади, дея маълум қилди транспорт вазири Россиянинг «Новапорт» компанияси билан режалаштирилган ҳамкорлик атрофидаги вазиятга изоҳ бераркан.
Бухоро вилоятида Nexia йўл четига чиқиб кетди ва бир неча марта ағдарилди. Икки киши қурбон бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилди.
Адлия вазирлиги «снос» ва ўзбошимчалик билан қурилган уй жойларни бузиш ўртасидаги фарқлар, қайси ҳолларда товон пули тўланиши, қайси ҳолларда эса айбдорлар жаримага тортилишини изоҳлади.
ЖССТ Европа минтақавий бюроси билан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришни яхшилашга қаратилган икки йиллик келишув имзоланди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган Ойбек Қосимов МОҚ бош котиби этиб сайланди.
Тошкент шаҳрининг турли нуқталарида Йўл-патруль хизмати ходимларининг янги формаси тажриба тариқасида синовдан ўтказилмоқда.
Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Хитойга коронавирус тарқалишига қарши кураш ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида гуманитар ёрдам юборади.
Ўзбекистонлик зиёратчиларга Умра сафарини ташкил этишда фақат битта компания хизмат кўрсатади. Дин ишлари бўйича қўмита ва Мусулмонлар идораси ушбу компания билан 12 йилдан бери ҳамкорлик қилади.
Президент иштирокидаги йиғилишда аксилкоррупция органини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Коррупция даражаси юқори бўлган соҳалар учун коррупцияга қарши дастурларни ишлаб чиқиш ва давлат органларида комплаенс назорат тизимини жорий этиш белгиланди.
Ўзбекистонда ЙТҲларни «Европротокол» бўйича — ЙҲХБ ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банк қонунчилигига «ипотека таътили» тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Қарздор ипотека кредитларини тўлашни кечиктириш ҳуқуқига эга бўлади.
1 апрелдан бошлаб 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён доимий истиқомат қилаётган шахсларга мамлакат фуқаролиги автоматик тарзда берилади.
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастури жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
1 апрелдан Тошкент ва пойтахт вилоятида кўчмас мулк сотиб олишда доимий прописка талаб этилмаслиги ва давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилиниши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг