Узоқов Шуҳрат Шарапович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди.
Пенсия тайинлашда фуқароларга давлат архивларидан маълумотнома олиб келиш талаби бекор қилиниши мумкин. Пенсияларни тайинлашда иш хақи ва иш стажи тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш бўйича ягона ахборот тизими яратилмоқда.
10 февраль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус касаллиги қайд этилмади. Хитойдан қайтган 3447 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Бугунги кунда 771 нафар фуқаро 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ 1064та уй-жой учун ариза топширган ёш оилалар ипотека кредитини сўндиришда имтиёзга эга бўлади. 2020 йилдан бошлаб, ушбу имтиёз шартлари қисман ўзгарган.
Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти негизида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.
Халқаро атом энергетикаси агентлиги Ядровий инфратузилмасини комплекс кўриб чиқиш бўйича миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Энергетика вазири агентлик раҳбарияти билан Венада учрашди.
Барча архив ҳужжатларини мавжуд ресурслар билан рақамлаштириш учун 60 йил талаб этилади. Айни пайтда «Ўзархив» тасарруфида бўлган ҳужжатларнинг 2−3 фоизи рақамлаштирилган. Агентлик келгуси режадаги стратегиясини маълум қилди.
Пойтахт ҳокимияти Шайхонтоҳур тумани маъмуриятининг «Илҳом» театридан бинони бўшатиш сўралишига сабаб бўлган Shodlik Palace меҳмонхонасини реконструкция қилиш ташаббусига алоқадорлигини ўрганмоқда.
Давлат меҳнат инспекцияси давлат органларида меҳнат қонунчилигига риоя этилишини текширувдан ўтказади. Жумладан, ходимларнинг кечки вақтларда ушлаб қолиниши ва дам олиш кунларида ҳам ишга жалб қилиниши ўрганилади.
Shodlik Palace меҳмонхонаси Ofelos Plaza компанияси номидан «Илҳом» театридан апрель охирига қадар бинони бўшатишни сўрамоқда. Театр буни фожиали ҳолат деб баҳолаб, ҳукумат, томошабинлар, журналистлар, дипломатлар ва халқаро ҳамжамиятни театрни қутқариш ва сақлаб қолишга чақирди.
10 февраль куни эрталаб Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчаси бўйлаб оқиб ўтган каналда янги туғилган чақалоқ жасади топилди.
Навоий вилоятида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Nexia билан тўқнашди. Натижада Nexia ҳайдовчиси воқеа жойида, машина бўлган бир ёшлик чақалоқ эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида оламдан ўтди.
910 киши коронавирус қурбони бўлди, улардан иккитаси Хитойдан ташқарида. ЖССТ касаллик тарқалиши бир мунча секинлашганини қайд этди.
Ҳафта давомида ёмғирли ва салқин об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда. 11−13 февраль кунлари кундузги ҳарорат +5…+10 даражага пасайиб, кечалари қиров тушиши мумкин.
Арабистонлик сармоядорлар Сирдарёда энергетика коллежини ташкил этиш, янги буғ-газ қурилмасини қуриш ҳамда Навоий вилоятида шамол элекростанциясини очиш устида иш олиб бормоқда.
Париждаги «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар Шарофиддин Болтабоев ва Ҳикматиллоҳ Тўраев кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
«Энг яхши актёр» номинациясида «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс «Оскар» мукофотига сазовор бўлди. 10 февраль куни 2020 йилда мукофотга лойиқ топилган номинация ғолиблари эълон қилинди.
Таиландда ҳарбий хизматчининг савдо марказига ҳужуми оқибатида 26 киши ҳалок бўлди ва 57 киши жароҳат олди. Оммавий қотил махсус операция вақтида йўқ қилинди.
15 февралдан Тошкент-Омск йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади. Чипта нархи 450 минг сўмни ташкил этади.
Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Элбек Шукуров вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг