Божхоначилар Ўзбекистон орқали ўз таналарида жами 5,7 кг дан зиёд героинни олиб ўтмоқчи бўлган олти нафар наркокурьерни қўлга олди.
«UZBAT A.O» компанияси ва якка тартибдаги тадбиркор Тошкентда таркибида никотин бўлган маҳсулотни ноқонуний равишда реклама қилгани аниқланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
«Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфси борлиги учун «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.
Олий суд 19 нафар маҳкума аёлнинг қилмишига иқрор ва пушаймон бўлганини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жазо муддатларини қисқартирди. Жазо муддатлари қисқаргани сабабли аёллар озод қилинди ва оилалари бағрига қайтди.
Жанубий Корея компанияси бирлан ҳамкорликда нефть-газ соҳасида қувурлар сифатини путур етказмасдан назорат қилиш бўйича Ўзбекистонда ягона лаборатория ташкил этилди.
Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг қарийб барча вилоятларида сезилди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво сақланиб қолади, туман тушиши, шамол тезлиги кучайиши ва ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. Якшанба куни кечқурун ҳарорат −5…0 даражагача тушади.
Давлат тест маркази шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳамда 200 млн сўм миқдорида маънавий зарар ундириш мақсадида «Газета.uz» ва унинг муаллифи Комил Жалиловни судга берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Токиода Япония императори Нарухито билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти ва Япония бош вазири стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзолади. Токиода турли соҳаларга оид бир қатор ҳукуматлараро келишув ва ҳужжатлар имзоланди.
ФВВ метронинг Юнусобод йўналиши қурилишида тупроқ ўпирилиши содир бўлган жойда қидирув-қутқарув ишлари якунига етгани ҳақида хабар қилди. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари оилаларига етказилди. Ҳукумат комиссияси ҳодиса сабабларини аниқлаб, бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик бўйича чоралар ишлаб чиқилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Токиода JICA раҳбари Синичи Китаоку билан учрашди. 3,5 млрд доллардан зиёдроқ қийматдаги янги ҳамкорлик дастури келишиб олинди.
«Ўзбекистон темир йўллари» Тошкентда метро қурилишидаги тупроқ ўпирилишида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Уларга жаноза ва дафн маросимларини ўтказишда ёрдам кўрсатилади.
Бош прокуратура Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга тегишли экани айтилаётган аудиёзувни ўрганмоқда.
ФВВ метро қурилишида тупроқ ўпирилишида ҳалок бўлган олти фуқаронинг исм-шарифларини эълон қилди. Уларнинг тўрт нафари Қашқадарё, икки нафари эса Самарқанд вилоятидан. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига 100 млн сўмдан товон пули тўланди.
Пойтахтнинг Сирғали туманида Mercedes-Benz автобуси Nexia билан тўқнашди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳатланди.
Депутатликка номзод ўз раҳбарлигидаги ташкилот ишлаб чиқарган ун ва ёғ маҳсулотини сайловчиларга арзонлаштирилган нархда сотгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
АҚШ Конгресси қуйи палатаси президент Дональд Трамп импичменти учун овоз берди. У ваколатини суиистеъмол қилиш ва Конгрессга тўсқинлик қилишда айбланмоқда. Энди Сенат импичмент масаласини кўриб чиқади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг