Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг тўзонлар кузатилиши мумкин
5 октябр 2022, 08:51

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг тўзонлар кузатилиши мумкин

Чоршанба куни Ўзбекистоннинг шарқида шамол тезлиги 7−12 м/с, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида эса 15−18 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин. Ўзгидромет мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон Венгрияда дипломатик ваколатхона очади
5 октябр 2022, 08:39

Ўзбекистон Венгрияда дипломатик ваколатхона очади

Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, мамлакатлар вазирлари ва идоралари раҳбарлари 15 та ҳужжатга имзо чекишди. Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилади.

Сенат бир қатор қонунлар ва айримларига ўзгартишлар киритишни кўриб чиқади
5 октябр 2022, 08:15

Сенат бир қатор қонунлар ва айримларига ўзгартишлар киритишни кўриб чиқади

Сенат 7 октябрдаги ялпи мажлисда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ва янги таҳрирдаги стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади. Қолаверса, Оролбўйи минтақаси бўйича ҳукуматга юборилган сўров натижаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ҳисоботи муҳокама қилинади.

4 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 октябр 2022, 22:00

4 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Венгрия президенти билан музокара ўтказган Шавкат Мирзиёев, Чирчиқдаги заводда юз берган портлаш, ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслигига оид ҳукумат қарори, ОТМларда масофавий таълим тартиби, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди
4 октябр 2022, 19:25

ОТМларда масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

ОТМларда масофавий таълим орқали ўқиш тартиби белгиланди. Бунда бир бакалавриат таълим йўналишида талабалар сони 300, бир магистратура мутахассислигида эса 30 нафардан ошмайди. Талабалар LMS платформасида рўйхатдан ўтиши ва ҳар семестр якунида имтиҳон учун ОТМга бориши шарт.

Президент Венгрия ишбилармонларини Ўзбекистон инвестиция учун энг яхши жой эканига ишонч ҳосил қилишга чақирди
4 октябр 2022, 19:20

Президент Венгрия ишбилармонларини Ўзбекистон инвестиция учун энг яхши жой эканига ишонч ҳосил қилишга чақирди

Шавкат Мирзиёев венгриялик ишбилармонларни бугун инвестициялар учун энг яхши жой Ўзбекистон эканига шахсан ишонч ҳосил қилишга таклиф этди. У Ўзбекистон вазирлик ва ташкилотларига венгриялик ҳамкорларга Ўзбекистонда муваффақиятли бизнес юритишда ҳар томонлама кўмаклашиш топширди.

Таълим муассасаларида қишки таътилни ташкил этиш тартиби белгиланди
4 октябр 2022, 19:07

Таълим муассасаларида қишки таътилни ташкил этиш тартиби белгиланди

Талабаларга декабрнинг охирги 10 кунлиги ва январнинг биринчи 10 кунлиги оралиғида ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътил берилади. Таътил шу пайтгача 1992 йилдаги президент фармони билан берилган. 2022 йил 31 августда у ўз қучини йўқотгандан сўнг, бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари музокаралар ўтказди
4 октябр 2022, 18:43

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари ўртасидаги музокараларда Венгрия томони ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун йиллик квотани 170 тагача оширишга қарор қилгани айтилди. Олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам таъкидланди.

Физика бўйича Нобель мукофоти квант механикаси соҳасидаги тадқиқотлар олиб борган олимларга берилди
4 октябр 2022, 17:52

Физика бўйича Нобель мукофоти квант механикаси соҳасидаги тадқиқотлар олиб борган олимларга берилди

Швеция Қироллик Фанлар академияси физика бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини олимлар Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингерга мураккаб фотонлар билан ўтказган тажрибалари учун топширди.

Ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслигига оид ҳукумат қарори қабул қилинди
4 октябр 2022, 17:23

Ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслигига оид ҳукумат қарори қабул қилинди

Ҳукумат қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда ўқувчилар учун ягона мактаб формасини жорий этиш расман бекор қилинди. Ўзбекистонда ягона мажбурий мактаб формасини жорий этиш беш йилдан буён кенг жамоатчилик норозиликлари туфайли амалга ошмай келмоқда.

Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилмоқда
4 октябр 2022, 16:55

Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик индикатори ишлаб чиқилмоқда

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик индикаторини ишлаб чиқмоқда. Унда ўзбек миллатининг характери ва турмуш даражаси инобатга олинди. Қолаверса, Франция, Индонезия, Бутан каби давлатларда жорий қилинган индекслар таҳлил қилинди.

Сентябрь ойида энг паст инфляция даражаси қайд этилди
4 октябр 2022, 16:40

Сентябрь ойида энг паст инфляция даражаси қайд этилди

Сентябрь ойида инфляция 1,03% ни ташкил этиб, охирги 6 йил ичидаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Йиллик нисбатда истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,2% га етди. Мева-сабзавот нархларига мавсумий омил ҳал қилувчи таъсир кўрсатишда давом этмоқда, дея маълумот берди Статистика қўмитаси.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
4 октябр 2022, 16:30

Долларнинг расмий курси кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 23,24 сўмга қимматлаб, 11 010,45 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди.

Шимолий Корея Япония устидан баллистик ракета учирди
4 октябр 2022, 15:32

Шимолий Корея Япония устидан баллистик ракета учирди

КХДР Япония устидан ракета учирди. Япония ҳукуматининг таъкидлашича, тахминан 20 дақиқалик парвоз давомида ракета Тинч океанига қулашга қадар 4500 км дан ортиқ масофани босиб ўтган. Япония Мудофаа вазирлиги бу Шимолий Корея ракетаси учун рекорд масофа эканлигини алоҳида қайд этди.

Неандертал геномини шифрлаган швед генетик олими Нобел мукофотига сазовор бўлди
4 октябр 2022, 13:58

Неандертал геномини шифрлаган швед генетик олими Нобел мукофотига сазовор бўлди

Швециялик генетик Сванте Паабо неандертал геномини очганлиги учун тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Самарқандга қатновчи «Afrosiyob» поезди Даштободда ҳам тўхтаб ўтади
4 октябр 2022, 13:38

Самарқандга қатновчи «Afrosiyob» поезди Даштободда ҳам тўхтаб ўтади

17 октябрдан Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қатновчи «Afrosiyob» тезюрар поезди Даштобод бекатида ҳам тўхтаб ўтади. Шу мақсадда, поезд бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкиллаштирилади. Ушбу станция туристлар учун жозибали бўлган Зомин туманида жойлашган.

«Биз сиз учун биринчи кўприкни барпо қиляпмиз». Азиз Абдуҳакимов хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди
4 октябр 2022, 12:30

«Биз сиз учун биринчи кўприкни барпо қиляпмиз». Азиз Абдуҳакимов хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.

2022 йилда мактабни битирганларнинг 23 фоизи талаба бўлди
4 октябр 2022, 11:59

2022 йилда мактабни битирганларнинг 23 фоизи талаба бўлди

2022 йилда мактабни битирган 295 393 нафар ўқувчи ОТМга ҳужжат торширди. Уларнинг 85 869 нафари (23%) талаба бўлди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 4 фоизга, 2020 йилга нисбатан 12 фоизга ошган. Ўқувчилари ўтиш балини тўплай олмаган 519 та умумтаълим мактаби алоҳида назоратга олинди.

Йил бошидан бери кўча ва жамоат жойида 4 мингдан ортиқ аёл зўравонликка учради
4 октябр 2022, 11:39

Йил бошидан бери кўча ва жамоат жойида 4 мингдан ортиқ аёл зўравонликка учради

9 ойда Ўзбекистонда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг 27 мингдан ортиғи — оилада, 3 мингдан ортиғи — кўчада, 1 мингдан ортиғи — жамоат жойида содир этилди, дея маълум қилди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси. Жами 32 мингдан ортиқ хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди.

Санаторияларда даволаниш учун онлайн навбатга туриш хизмати ишга туширилди
4 октябр 2022, 11:30

Санаторияларда даволаниш учун онлайн навбатга туриш хизмати ишга туширилди

Ягона порталда кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун сиҳатгоҳларда ётиб даволаниш учун онлайн навбатга туриш хизмати йўлга қўйилди. Хизматдан фойдаланиш учун ариза берувчи керакли сиҳатгоҳни белгилайди ва сўров юборади. Шундан сўнг у ўз навбатини онлайн кузатиб боради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг