Жиззах вилоятида Cobalt автомобили ва MAN юк машинаси тўқнашуви натидасида икки киши, жумладан уч ёшли бола ҳаётдан кўз юмди.
«Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда давлат бюджети ҳисобидан берилади.
Ўзбекистонда 2020 йил февралидан истеъмол хусусиятини йўқотган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини олиш бошланади.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистоннинг бешта сиёсий партиясидан илгари сурилган 750 нафар депутатликка номзодларни рўйхатга олди.
Дам олиш кунлари ёғингарчилик ва ҳароратнинг кескин ўзгариши кутилмайди. Ҳаво булутли бўлади, кундузи ҳаво ҳарорати + 10 … + 15 даражагача исийди.
Президент 2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Саудия Арабистони жамоасидан мағлубиятга учради. ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйини 2:3 ҳисобида якунига етди.
«ЛУКОЙЛ» раҳбар ходими томонидан ишчиларнинг ҳақорат қилиниши юзасидан расмий муносабат билдирилди. Иван Шилов компаниянинг Москвага касбий этика бўйича мажлисга чақирилган.
Ўзбекистон ҳукумати билан Корея ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим президент қарори билан тасдиқланди.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси беш эркак томонидан зўрланган аёл масаласи назоратда эканини маълум қилди.
Қашқадарёдаги «Жарқудуқ» мажмуасида ишчиларнинг ҳақорат қилингани юзасидан дастлабки изоҳ берилди. «Лукойл» МЧЖ вазият атайин уюуштирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Бунга қадар Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази раҳбари лавозимида ишлаб келган Асаджон Хўжаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
«Адолат», ЎзЛиДеП партиялари ва «Юксалиш» ҳаракати «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» компанияси раҳбарларини ишчиларни ҳақоратлаган ходимга нисбатан чора кўришга чақирди.
АОКА раҳбари Комил Алламжонов блогер Нафосат Оллошукурованинг шифохонага ётқизилиши унинг фаолияти билан боғлиқ эмаслигини маълум қилиб, жазоловчи психиатрия қўллангани ҳақидаги гаплар провакация эканини таъкидлади.
Ўзбекистонлик Абдулҳай Шораҳматов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. У Тайсон Фьюри промоутери билан ишлайди.
Ўзбекистон 2030 йилгача оналар ўлими, гендер нотенглиги ва маиший зўравонликни батамом тугатиш мажбуриятини зиммасига олди.
Шавкат Мирзиёев чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Президент ҳузуридаги хорижий инвесторлар кенгаши хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий тузилмалар, халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларидан тузилади.
«Прокуратура тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра прокуратура органларида 20 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга 15 календарь кун қўшимча таътил берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келган Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг