Ҳукумат қарори билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди.
Профессионал боксда рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 2019 йил сўнгига қадар бир йўла иккита жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиқиши кутилмоқда.
Бухоро вилоятидаги 12 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб келаётган 40628 нафар ходимнинг фаолияти легаллаштирилди.
Telegram мессенжерида мактаб ўқувчиларининг оналари Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабарни улашаётгани юзасидан ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берди.
Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси хамда туман хокимликлари томонидан «Туризм магистрали» туризм транспорт коридорини ташкил этиш бўйича худудларда ўрганишлар олиб борилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент халқаро аэропортидан бўлган чақириққа отланган «Тез ёрдам» машинасининг тирбандликка дуч келиб, кечикиб боргани оқибатида бир киши оламдан ўтгани ҳақида маълумот берди.
Тошкентда ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг 6-семинари ниҳоясига етди.
Саид Матар Султан ас-Сири ал-Қамзий БААнинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди.
Бекободдаги 15-МТТ тарбияланувчиларининг оммавий овқатдан заҳарланишга таом тайёрлаш технология қўпол тарзда бузилиши ҳамда санитария қоидаларига риоя этилмагани сабаб бўлган. Мудира, ошпаз ва ҳамшира вазифасидан озод қилинди.
Ўзбекистонлик ММА курашчиси Бекзод Нурматов россиялик Беслан Исаев билан жангдан сўнг шифохонада вафот этди.
Ўзбекистон президентининг декабрда Японияга ташрифига тайёргарлик доирасида кимё, электр станциялари қурилиши, сув тозалаш тизимларини модернизация қилиш ва электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Тошкент метрополитенининг ўнта станциясида Humo картаси билан алоқасиз тўлов имконияти пайдо бўлди.
Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззахда Европа киноси кунлари бўлиб ўтади.
Тошкентда «Олой» бозори ёнида қурилиш учун ер олиб беришни ваъда қилиб, афғонистонлик тадбиркордан 10 минг долларни қўлга киритган фуқарога жиноят иши қўзғатилди.
Андижонда «кийиниш маданиятига риоя қилмаган ва дарсга кеч қолган» математика фани ўқитувчисининг эри директор ўринбосари ва ЧҚБТ фани ўқитувчисини дўппослади. Икки педагог шифохонага ётқизилди.
2021 йилда Сирдарё вилоятида мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш бўйича тажриба бошланади.
Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан минтақавий газ таъминоти корхоналарининг 188,2 млрд сўмлик ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди.
Star Media кинокомпанияси Ўзбекистонда бюджети 20 млн доллар бўлган тарихий сериални тасвирга олади. Тасвирга олиш ишлари Самарқанд, Бухоро ва Хивада олиб борилади.
Шавкат Мирзиёев фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг