«Ўзэнергоинжиниринг» ва Франциянинг Assystem компанияси электр тармоқлари ва энергетика объектларини лойиҳалаштириш бўйича қўшма корхона ташкил этди.
ДХХ Қозоғистондан кўп миқдордаги биоқўшимчалар, «Соннат» дори воситалари ва муддати ўтган онкологик препаратларнинг олиб кирилишига чек қўйди.
Тошкентдан Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар 2020 йилда Ўзбекистондаги қатор анжуманларда ёшларнинг радикаллашуви муаммоларини муҳокама қилади.
Мартдан бошлаб кеча-кундуз ишлайдиган ҳожатхоналари бўлмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади. Улар эгаларига савдо ва овқатланиш шохобчаларини очиш тавсия қилинди.
Хитойнинг Liaoning Leader компанияси Бухоро вилоятида 1,8 млрд долларлик шамол электр станциясини қуришга киришди.
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида икки соат ичида 13 бош жайронни отиб ўлдирган браконьерлар қўлга олинди.
Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган Абдулла Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Автоишончнома, мигрантлар учун микроқарзлар, trade-in, оширилган акциз солиғи — 1 октябрдан кучга кирадиган муҳим ўзгаришлар.
«Фориш» полигонида Мудофаа вазирлиги разведка бўлинмаларининг «Разведка рейди» мусобақаси якуний босқичи бошланди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини 2020−2030 йилларда ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамаси якунига етмоқда. Жаҳон Банкининг Марказий Осиёдаги қишлоқ хўжалик дастури координатори Сергий Зоря нима учун стратегия ҳозирги кўринишида қабул қилиниши кераклиги ҳақида сўзлайди.
Янгийўл туманида маст ҳолатдаги фуқаро ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида бошқа бир шахсни ошхона пичоғи билан уриб, қасддан ўлдирган.
Собиқ Чорсу меҳмонхона комплекси 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотувга қўйилди.
Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Собиржон Рустамов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Фарғона вилоятида яшовчи шахснинг уйида 1 килограммдан ортиқ марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани аниқланди.
Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоқлари қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли йўл қисман ёпилади.
Ҳисоб палатаси раисига Меҳриддин Абдуллаев биринчи ўринбосар, Баҳодир Туробов ўринбосар этиб тайинланди.
Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги янги низомга шарҳ.
«Пахтакор» футбол клуби ўн иккинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Антимонополия қўмитаси «Ўзстандарт» агентлигига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасининг бир қатор бандларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди. Улар истеъмолчилар манфаатларига зид келиши ва коррупцияни келтириб чиқариши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг