Қозоғистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларига «Дўстлик» ордени берилди
26 август 2024, 15:28

Қозоғистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларига «Дўстлик» ордени берилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан 6 нафарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Улар орасида давлат маслаҳатчиси, президент ёрдамчиси, вазир, элчи ва бошқалар бор.

Янги Навоий шаҳарчаси ва «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи қурилиши бошланди. Тафсилотлар
26 август 2024, 15:03

Янги Навоий шаҳарчаси ва «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи қурилиши бошланди. Тафсилотлар

Навоий вилоятида қарийб 1100 гектар майдонда турар жой ва савдо бинолари, университетлар кампуси, кутубхона, сунъий кўл ва бошқаларни ўз ичига олган Янги Навоий шаҳарчаси қурилиши бошланди. Шунингдек, 50 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи ташкил этилади.

Ҳаммабоп Анталия: Asialuxe Travel 33% гача чегирмалар эълон қилмоқда
26 август 2024, 15:00

Ҳаммабоп Анталия: Asialuxe Travel 33% гача чегирмалар эълон қилмоқда

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Asialuxe Travel туроператори чегирмалар билан Анталияга арзон саёҳатларни таклиф этади.

Ўзбекистон депутатлари сайлови учун 39 мамлакатда сайлов участкалари ташкил этилади
26 август 2024, 14:45

Ўзбекистон депутатлари сайлови учун 39 мамлакатда сайлов участкалари ташкил этилади

Ўзбекистон парламент сайлов участкалари 39 мамлакатда ташкил этилади. Улардан энг кўпи Россияда — еттита, Қозоғистон ва Хитойда — учтадан бўлади. 7 мамлакатда иккитадан, 29 мамлакатда биттадан участка очилади.

Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади
26 август 2024, 13:32

Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади

Ўзбекистонда Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Зиёратчилар Мадинада 3 кун, Маккада эса 7 кун бўлади. Умра хизматлари нархи бир киши учун 16,6 млн сўм, бироқ Ҳаж-Умра маркази нархлар ўзгариши мумкинлигини маълум қилди.

Ҳафта ўртасида ҳарорат бироз пасаяди
26 август 2024, 11:12

Ҳафта ўртасида ҳарорат бироз пасаяди

Ўзбекистонга ҳафта ўртасида нисбатан салқин ҳаво кириб келиб, ҳарорат 2−3 даражага пасаяди: кундузи +27…+30, жанубда +35 даражагача бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Жумадан ҳарорат аста-секин кўтарилишни бошлайди.

Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди
26 август 2024, 10:42

Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди

Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган 12 ва 17 ёшли ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди. Қизларнинг опасини уларга васий этиб белгилаш ишлари кетмоқда. Эркакка нисбатан дастлабки тергов тамомланиб, материаллар судга юборилди.

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
26 август 2024, 10:12

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик даврида тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Мутахассис биринчи ва охирги уч ойликда ҳар қандай даволанишни кечиктириш тавсия қилиниши, иккинчи уч ойлик эса тишларни даволатиш учун қулай ва хавфсиз давр эканини таъкидлади.

Катта Чимён тоғида адашиб қолган фуқаролар қутқарилди
26 август 2024, 10:07

Катта Чимён тоғида адашиб қолган фуқаролар қутқарилди

Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига чиқиб, йўлдан адашиб қолган уч нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
26 август 2024, 10:07

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун (31 август-3 сентябрь) дам олади. 4 сентябрдан барча яна ишга қайтади.

Россияда қаровсиз қолган болаларнинг яна бир гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинди
26 август 2024, 09:33

Россияда қаровсиз қолган болаларнинг яна бир гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Санкт-Петербург, Москва, Новосибирск ва Қозон шаҳарларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Telegram Павел Дуровга қўйилган айбловларни абсурд деб атади
26 август 2024, 09:24

Telegram Павел Дуровга қўйилган айбловларни абсурд деб атади

Telegram Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ бераркан, ушбу платформадаги суиистеъмолликлар учун платформа ёки унинг эгаси жавобгар экани ҳақидаги даъволарни абсурд деб атади.

Бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари мукофотланди. Улар орасида ички ишлар вазири ҳам бор
26 август 2024, 07:25

Бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари мукофотланди. Улар орасида ички ишлар вазири ҳам бор

Президент Мустақиллик куни арафасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Олий суд раиси Бахтияр Исламов ҳам бор. Тўлиқ рўйхат.

Бош вазир ўринбосаридан туман ҳокимигача: президент қатор давлат хизматчиларини мукофотлади
25 август 2024, 10:19

Бош вазир ўринбосаридан туман ҳокимигача: президент қатор давлат хизматчиларини мукофотлади

Президент Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида вазирлар, вилоят ва туманлар ҳокимлари, агентлик ва акциядорлик жамиятлари раҳбарлари ҳамда бошқа амалдорлар ҳам бор. Рўйхат.

Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди
25 август 2024, 09:29

Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди

Янгийўл туманида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йил 1 ойга қамалди. Унинг фирмаси тармоққа ўзбошимчалик билан улангани оқибатида давлатга 295 млн сўм зарар етган.

Ўзбекистон Афғонистонга 6 млн долларга мадраса қуриб беради
25 август 2024, 09:25

Ўзбекистон Афғонистонга 6 млн долларга мадраса қуриб беради

Ўзбекистоннинг молиявий кўмагида Мозори Шарифда минг талабага мўлжалланган мадраса қурилиши бошланди. Лойиҳа учун 6 млн доллар ажратилган бўлиб, объект бир йил ичида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Павел Дуров Париж аэропортида қўлга олинди. Нималар маълум?
25 август 2024, 05:49

Павел Дуров Париж аэропортида қўлга олинди. Нималар маълум?

Telegram асосчиси Павел Дуров Париждаги аэропортда ҳибсга олинди. Француз ОАВ у Telegram`да етарлича модерация йўқлиги ортидан келиб чиққан гиёҳванд моддалар савдоси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарликда айбланаётгани ҳақида ёзмоқда.

Ўзбекистонда IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси бўлиб ўтади
24 август 2024, 17:54

Ўзбекистонда IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси бўлиб ўтади

2−4 октябрь кунлари Тошкентда IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси бўлиб ўтади. Унинг мавзуси: «Инклюзив креативлик: ўзгарган воқелик». Креатив иқтисодиёт соҳасидаги вазирлар учрашуви, креатив иқтисодиётга бағишланган кўргазма ва бошқа бир қатор тадбирлар режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонликларни мукофотлади
24 август 2024, 15:33

Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонликларни мукофотлади

Ўзбекистон президенти мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тошкентдаги «Олтин маркази» автотураргоҳида жанжал кўтарган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
24 август 2024, 14:04

Тошкентдаги «Олтин маркази» автотураргоҳида жанжал кўтарган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор туманидаги беш нафар шахс «Олтин маркази» автотураргоҳ назорати ходимлари билан жанжаллашди. Улар процессуал тартибда ушланган ва жиноят иши қўзғатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг