Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Фарғонада ҳам сезилди
24 август 2024, 07:32

Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Фарғонада ҳам сезилди

Қирғизистонда соат 01:33 да содир бўлган зилзила кучи Фарғона вилояти ҳудудларида ҳам сезилди (2−3 балл).

«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла»: Янги экологик танловлар жорий қилинади
24 август 2024, 00:40

«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла»: Янги экологик танловлар жорий қилинади

Маҳаллаларни тоза, чиқиндилардан холи ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар йили «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла» танловларини ўтказиб бориш режалаштирилмоқда. Ғолибларга пул, электромобиллар, велосипедлар ва бошқа мукофотлар берилади.

Қозоғистон суди илк бор 10 млн долларлик «тушунтириб бўлмайдиган бойлик»ни давлат фойдасига мусодара қилди
24 август 2024, 00:15

Қозоғистон суди илк бор 10 млн долларлик «тушунтириб бўлмайдиган бойлик»ни давлат фойдасига мусодара қилди

Қозоғистон суди биринчи марта эгалари қонуний йўл билан қўлга киритганини исботлай олмаган активларни давлат ҳисобига ўтказди. 10 миллион доллардан ортиқ маблағ, хусусан, қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва тарихий буюмлар мусодара қилинди.

«Толибон» афғон аёлларига жамоат жойларига юзи очиқ ҳолда чиқишни расман тақиқлади
23 август 2024, 23:52

«Толибон» афғон аёлларига жамоат жойларига юзи очиқ ҳолда чиқишни расман тақиқлади

Толибон Афғонистонда аёлларга «васвасага тушмаслик ва бошқаларни ҳам васвасага солмаслик» учун юзлари очиқ ҳолда саҳнада кўринишни, шунингдек, жамоат жойларига чиқишни расман тақиқлади. Тақиқлар Иллатлар ва фазилатлар тўғрисидаги қонунларнинг биринчи декларациясига киритилди.

Россияга санкция остидаги Америка чиплари Ўзбекистон орқали олиб келиняпти — The Insider
23 август 2024, 22:19

Россияга санкция остидаги Америка чиплари Ўзбекистон орқали олиб келиняпти — The Insider

Россия санкциялар туфайли импорти тақиқланган Америка микросхемаларини Украинага мунтазам зарба беришда қўллаш учун сотиб олишда давом этмоқда. Бунда якуний олувчи сифатида бошқа давлатдаги компанияни кўрсатиш кифоя қилмоқда, хусусан, Ўзбекистон янги транзит нуқтасига айланди, деб ёзди The Insider.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки мамлакат санъаткорларининг концертида иштирок этди (фото, видео)
23 август 2024, 21:38

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки мамлакат санъаткорларининг концертида иштирок этди (фото, видео)

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Тошкентда икки мамлакат санъаткорлари концертида қатнашди. Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига «халқ артисти» фахрий унвонлари берилди. Фото, видео.

ОТМларда янги ўқув йили 9 сентябрдан бошланади
23 август 2024, 20:42

ОТМларда янги ўқув йили 9 сентябрдан бошланади

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади. Академик лицейларда эса — 4 сентябрдан.

Етти ойда газ импорти $983,7 млнга етди, экспорт $323 млнни ташкил қилди
23 август 2024, 19:59

Етти ойда газ импорти $983,7 млнга етди, экспорт $323 млнни ташкил қилди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистонга газ импорти 983,7 млн долларни ташкил этган, бу 2023 йил етти ойига нисбатан қарийб 5 баробар кўп. Йил бошидан буён «кўк ёқилғи» экспорти 323 млн доллардан ошди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз камроқ.

Қатор вилоятларда эркаклар «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқоли учун жаримага тортилди
23 август 2024, 19:26

Қатор вилоятларда эркаклар «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқоли учун жаримага тортилди

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида судлар эркакларни «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқол қўйгани учун жаримага тортди. Бу модда билан асосан юзини тўлиқ ёпадиган кийим кийган аёллар жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги келажаги бизнесга боғлиқ — Шавкат Мирзиёев
23 август 2024, 17:32

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги келажаги бизнесга боғлиқ — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев бизнес икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг асосий омилига айланиши кераклигини таъкидлади. Давлат раҳбарлари қўшма лойиҳаларни ишга туширишда ҳам иштирок этди.

«Ўзэнергоинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
23 август 2024, 17:26

«Ўзэнергоинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилади

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Унинг таркибида Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ҳам ташкил этилади.

Фаррух Зокиров «Озарбайжон халқ артисти» унвони билан тақдирланди
23 август 2024, 17:00

Фаррух Зокиров «Озарбайжон халқ артисти» унвони билан тақдирланди

«Ялла» ансамбли бадиий раҳбари Фаррух Зокиров Озарбайжон халқ артисти бўлди. Маданият вазирлигига кўра, озарбайжонлик санъаткор Пўлат Булбул ўғли эса «Ўзбекистон халқ артисти» унвони билан тақдирланди. «Буни нафақат менга, балки халқимизга ҳам кўрсатилган ҳурмат деб биламан», — деди Фаррух Зокиров.

Зангиотада рўмол ўраб, ниқоб таққан аёл жаримага тортилди (аниқлик киритилди)
23 август 2024, 16:40

Зангиотада рўмол ўраб, ниқоб таққан аёл жаримага тортилди (аниқлик киритилди)

Зангиота туманида рўмол ўраган ва матодан ниқоб тақиб юрган аёл жамоат жойида юзини беркитиб юрганлик моддаси билан жаримага тортилди. У судда мебель цехида ишлашини ва чангга аллергияси борлиги учун ниқоб тақишини айтди.

2025 йил Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида иқтисодий кооперация йили бўлади
23 август 2024, 16:32

2025 йил Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида иқтисодий кооперация йили бўлади

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари 2025 йилни икки давлат ўртасидаги иқтисодий кооперация йили деб эълон қилиш ҳамда 20 та асосий йўналиш бўйича дастур қабул қилишга келишиб олди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзолади
23 август 2024, 15:45

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қатор ҳужжатлар, жумладан, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома, меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш режаси ва бошқалар имзоланди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (24−25 август)
23 август 2024, 14:51

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (24−25 август)

Олтита янги фильм премьераси, очиқ ҳавода кино намойишлари, Mocfest фестивали, кўргазмалар, катталар ва болалар учун ижодий маҳорат дарслари, Республика болалар кутубхонасидаги маърифий дастурлар, театр томошалари ва бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Якшанба куни ҳаво бироз салқинлашади
23 август 2024, 14:42

Якшанба куни ҳаво бироз салқинлашади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат шанбада +34…+37, якшанба куни эса +30…+33 даража атрофида бўлади. Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

«Озарбайжон билан ишончли стратегик ҳамкор эдик, бугундан бошлаб иттифоқдошмиз» — Шавкат Мирзиёев
23 август 2024, 14:33

«Озарбайжон билан ишончли стратегик ҳамкор эдик, бугундан бошлаб иттифоқдошмиз» — Шавкат Мирзиёев

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилди. Шавкат Мирзиёев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланиши ҳақида гапириб, бу галги ташриф тарихий воқеа эканини таъкидлади.

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилишда гумонланмоқда
23 август 2024, 14:29

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилишда гумонланмоқда

Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким ёрдамчиси компаниялар раҳбарлари билан бирга фуқаролар номига 1 млрд 173,6 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Қорақалпоғистондаги ўтов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
23 август 2024, 13:34

Қорақалпоғистондаги ўтов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Президент яқинда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказган Нукус шаҳри «Оқ қуш» мажмуасидаги ўтов дунёдаги энг катта ўтов сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Унинг диаметри 40,5 метрни ташкил қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг