Янгийўлда беш қаватли «арзон» уйлар қурилиши учун шошилинч равишда икки қаватли уйлар бузилмоқда. Ҳокимият бузилаётган уйларда яшаётганларга кўчиш учун бир ой муҳлат бера олмаслигини маълум қилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «дорихона наркотиклари» савдосини тартибга солувчи ҳужжат ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. «Газета.uz» июнда ушбу муаммо ҳақидаги мақолани эълон қилган эди.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида йўл ўртасига югуриб чиққан тўққиз ёшли қизни машина уриб юборди. Қиз ҳодиса жойида вафот этди.
Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўяман деб 30 минг доллар олаётган аёл ушланди.
Тошкентда қурилаётган Mirabad Avenue уйида ёнғин содир бўлди. Оловни ўчиришда олтита ўт ўчириш машинаси ва иккита автозина қатнашди.
Мудофаа вазирлигига қарашли барча «Темурбеклар мактаби"да кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳудудида бешта янги корхона ишга туширилади. Президент заводга ташриф буюриб, у ерда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар билан танишди.
1 августдан Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори ўртача 10 фоизга оширилади.
«Ўзбекнефтгаз» илк бор газ экспорти тафсилотларини эълон қилди. Жорий йилда компания хорижга етказиб берилаётган газ ҳажмини 15 млрд куб метрга оширишни режалаштирмоқда.
Марказий банк АҚШ ғазначилик вексели ҳамда бошқа давлатлар, жумладан Хитойнинг қарз мажбуриятларини харид қилишни режалаштирмоқда, мамлакат захираларидаги олтин улуши эса қисқаради.
Рустам Тошпўлатов Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда ҳар йили 700 дан ортиқ эркак ва 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда. Суицид бўйича йилига ҳар 100 минг кишига 5,2 та ҳолат тўғри келмоқда.
Пойтахтнинг Сергели туманида автокраннинг юқори вольтли линия билан тўқнашуви натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди.
«Жиззах — Тошкент» трассасида автобус ағдарилиб кетиши натижасида 20 киши жароҳатланди. Ҳайдовчи ЙТҲ автобусни қизил Spark «сиқиб кетгани» сабабли содир бўлганини маълум қилди.
2020 йилдан Ўзбекистон университет ва институтлари босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.
Ҳукумат қарори билан Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди.
Юнусобод туманида ўтказилган газ ва электр энергияси учун базавий нормаларни белгилаш тажрибаси ўзини оқлади, деб ҳисобланди. Йил охиригача тажриба бутун Тошкент ҳамда қисман Самарқанд, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида амалга оширилади.
Протекционизмнинг тарифлар, квоталар, субсидиялар, сертификатлаш, миллий маҳсулотлардан фойдаланиш талабларини жорий қилиш, маъмурий тўсиқлар, антидемпинг ва валюта курсларини бошқариш каби усуллари кенг қўлланилади.
Энергетика вазири Алишер Султонов энергия ресурслари тарифларида у қадар катта ўзгаришлар бўлмаслигини маълум қилди. Нархлар ўзгариши инфляция даражасида бўлади.
«UzHD» телеканали базасида рақамли кўрсатувнинг ҳаммабоп ижтимоий пакети таркибига бўлган «O‘zbekiston tarixi» канали ташкил этилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг