Тадбиркорларга нисбатан янги жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади. Уларнинг мулк ҳуқуқи фақат суд томонидан бекор қилиниши мумкин. Қолаверса, савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади, жарималар эса тўланаётган солиқдан оширилмайди.
Давактив Uzcard`даги давлат улушларининг 75 фоизи сотилиши тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Жамият иштирокчилари мазкур улушни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлари мумкин.
Президент пандемия ва жаҳондаги вазиятга рўкач қилиб, унга ҚҚСни кейинга қолдиришни таклиф қилишганини таъкидлади. «Биз ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз ва 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент корхоналарни йиллик айланмасига қараб, 1 млрд сўмгача — микро, 10 млрд сўмчага — кичик ҳамда 100 млрд сўмгача бўлганини — ўрта бизнес сифатида тоифаларга ажратиш таклифини илгари сурди. Шундан келиб чиқиб, ишбилармонларга бир қатор имтиёзлар тақдим этилади.
ИИВ раҳбарияти ЙПХ ходимларига мобил телефонларни топшириш, хизматга телефонсиз чиқиш ва иш вақтида ундан фойдаланмаслик бўйича тақиқ қўйгани айтилмоқда. Бу вазирлик раҳбарияти талаби эмас, балки жойлардаги айрим раҳбарларнинг шахсий ташаббуси бўлиши мумкин, дея қайд этди ИИВ матбуот хизмати.
1 август санасига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ўтган ойгига нисбатан 976,2 млн долларга камайиб, жами 34,6 млрд долларни, шу жумладан валюта қисми 12,5 млрд долларни, олтин қисми эса 21 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан очиқ мулоқот аввалида давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди. «Бу кимгадир ёқади-ёқмайди, мен сизларнинг биринчи адвокатларингман. Бепул адвокат», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистонда эшитишда нуқсони бўлган фуқаролар ва сайёҳларнинг ҳаётини, қолаверса, давлат ва бизнес билан суҳбатини осонлаштириш учун имо-ишорани онлайн таржима қилиш дастури жорий этилиши кутилмоқда. Ўзбекистон карлар жамияти фаоллари бунинг учун ҳукумат ва ҳомийларни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.
Банклардан бирида мижознинг пластик картасидан 8 млн сўм миқдорида маблағ ечиб олингани аниқланди, деб хабар қилди Киберхавфсизлик маркази. Пулларни Telegram орқали техник ёрдам кўрсатувчи колл-марказ ходими ўзлаштирганликда гумонланмоқда.
Андижон шаҳрида психотроп дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар ушланди. Гумондорларга тегишли автоуловда 100 дона «Тропикамид» ва 16 дона конвалютада жами 224 дона «Регапен» дори воситалари борлиги аниқланган.
Ўзбекистонда мазкур ҳафта давомида ҳам қулай об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат кундуз кунлари +30 даража, кечалари эса +17 даража атрофида бўлади. Ҳафта охирига келиб ҳаво бироз исийди.
Чилонзор туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш Жамолиддин Ходжимановга юклатилди. Туман собиқ ҳокими Шавкат Мавлонов Тошкентда 101 туп дарахтга шикаст етказилгани ортидан лавозимидан озод этилган эди.
Туризм вазирлиги ДСҚ билан ҳамкорликда янги кешбэк тизимини ишга туширмоқда. Унга мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган мамлакат фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев душанба куни тадбиркорлар билан учрашади. Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиши кутилмоқда. Ҳафта давомида давлат раҳбари Самарқандга ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижонда тадбиркор ўзини осгани бўйича хабарга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди. Унга кўра, тадбиркорга ҳоким ҳам, прокурор ҳам тазйиқ ўтказмаган. Хабарда айтилишича, ташкилот раҳбарининг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келиб чиқмоқда.
«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида Isuzu юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, олдида ҳаракатланиб кетаётган иккита Lacetti билан тўқнашиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди. Натижада ҳайдовчи ва йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартиби белгилаш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унга кўра, кон очиш салоҳияти юқори бўлган майдонлар «E-auksion» орқали, олис жойлардаги участкалар «биринчи келган биринчи олади» тамойили асосида берилиши режалаштирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовни «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлади. Фармонда у ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун қўшган ҳиссаси ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан тақдирлангани қайд этилган.
Президент қарори билан «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилди. Шавкат Мирзиёев ишбилармон доира вакиллари билан очиқ мулоқот олдидан 100 нафар тадбиркорни мазкур мукофот билан тақдирлади.
Бугун — 20 августдан бошлаб, Chevrolet Spark ва Nexia автомобиллари сотувга чиқарилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг