ИИВ Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳақидаги видеоёзувларни жўнатиш учун махсус сайтни ишга туширди. Қоидабузардан жарима ундирилганда, видеони жўнатганга энг кам иш ҳақининг 5 фоизи берилади.
Адлия вазирлиги Гулнора Каримова жазо ўтаётган аёллар колониясидаги шароитларни батафсил ўрганди. Вазирлик ноқонуний сотиб олинган бойликларни қайтариш бўйича тадбирлар давом этаётганини қайд этди.
Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.
Яккабоғ тумани Оқтош МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ушланди.
Қутқарувчилар Самарқанд вилоятида Зарафшон дарёсининг сув босган оролчасида қолиб кетган 24 деҳқонни эвакуация қилди.
Жиззах вилоятида жойлашган «Фориш» тоғ полигонида замонавий услубда барпо этилган «Халқаро армия ўйинлари майдони"да мусобақа бошланди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Хоразм, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дзюдочи Муҳаммадкарим Хуррамов Неаполда ўтказилаётган ёзги Универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хизмат кўрсатган спорт устаси, баскетболчи Равиля Наджиповна Салимова 77 ёшида оламдан ўтди.
Ҳаёт Шамсутдинов Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига ўртача қанча вақт сарфланаётганини маълум қилди.
Божхона ходимлари милоддан аввалги I-II асрларда буюк Эвкратид I бошқарувидаги Юнон-Бақтрия подшолиги даврида зарб этилган тангаларни олиб чиқилишига йўл қўймади.
Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Термизда «Дамас» русумли автомашиналарда йўловчи ташишни тақиқловчи ҳоким қарори ҳайдовчилар норозилигини келтириб чиқарди. Ҳужжат 10 кун ичида бекор қилиниб, айбдор шахсларга чоралар кўрилади.
Тошкент цирки реконструкция қилинади, таъмирлаш-қурилиш ишларига 46,63 млрд сўм сарфланади.
Италиянинг Неаполь шаҳридаги Сан-Пауло стадионида ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Дам олиш кунлари Бишкекда ЕИ ва Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарларининг йиллик учрашуви бўлиб ўтади. «Газета.uz» Еврокмиссия вице-президенти Федерика Могерини ва Европа халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш комиссари Невен Мимика мақоласини эълон қилмоқда.
Белоруслик инвесторлар Тошкентда дори воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Лойиҳа манзили Тошкент вакцина ва зардоблар ИТИ манзили билан мос келмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг