1 июлдан видеорегистраторлар далил йиғувчига айланиши, ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши ва бепул тиббий хизмат чегараси аниқ бўлиши белгиланган.
Қонунчилик палатасида манзил-колонияларида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлаш масаласи муҳокама қилинди.
Тошкентнинг Яшнобод туманида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдани маст ҳолатдаги Nissan ҳайдовчиси уриб юборди.
Швейцария Бош прокуратураси Гулнора Каримова иши бўйича музлатилган 130 млн швейцар кронаси (133,7 млн доллар) миқдоридаги маблағни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида эълон қилди.
Арисдаги (Қозоғистон) портлаш сабабли 13 та поезд, жумладан «Уфа — Тошкент» ва «Самарқанд — Нур-Султан» поездлари ҳаракати тўхтатилди.
Хитой вакили Цюй Дунъюй БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори лавозимига сайланди.
Миллий авиакомпания самолётлар сотиб олиш стратегиясини ўзгартирмоқда. Uzbekistan Airways Канаданинг Bombardier ёки Бразилиянинг Embraer компанияларидан кичик сиғимли самолётларни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда Одам савдосига қарши кураш бўйича миллий стратегия қабул қилиш ва ушбу соҳада миллий маърузачи институтини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўлим жазосининг қўлланилиши жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатиб, коррупция, гиёҳванд моддалар савдоси каби иллатларни камайтира оладими — «BUYUK KELAJAK» эксперти Бахшилло Ходжаев таҳлилида.
Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Қулоқтепа номи Рихсилий этиб қайта номланди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳридаги ҳарбий қисм ҳудудида портлаш содир бўлди. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Мухолифатдан номзод Акрам Имамўғли Истанбул ҳокимлигига такрорй сайловда 54 фоиз овоз тўплаган ҳолда яна ғалаба қозонди.
Келгуси йилнинг май ойида Ўзбекистонда илк бор БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотининг Европа учун ҳудудий конференцияси ўтказилади.
Омбудсман Зангиотадаги аёллар қамоқхонасига ташриф буюриб, Гулнора Каримова билан учрашув ўтказди. Унинг саломатлиги қониқарли экани айтилди.
Ўзбекистон Навоий вилоятида фотоэлектр станцияси лойиҳасини амалга оширишга ёрдам берувчи Scaling Solar дастурига қўшилди. Дастур шу вақтгача фақат Африка қитъаси мамлакатларида амалга оширилаётган эди.
Сенаторлар хориж давлатлари ТИВлари сайёҳлар учун расмий тавсиянома ва огоҳлантиришларда Ўзбекистон ҳақида нохолис ва эскирган маълумотларни тарқатаётганини аниқлади.
Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари ҳамда ҳуқуқий асослардаги муаммолар сабабли Ўзбекистон эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари чет эллик инвесторлар учун жозибадор эмас, дея маълум қилди депутатлар.
Тошкентдан Олма Отага учаётган Air Astana самолёти герметизация тизимидаги муаммо сабабли Чимкентга фавқулодда қўндирилди. Жабрланганлар йўқ.
Россия президенти Россия авиакомпанияларига 8 июлдан Россия ҳудудидан Грузияга парвозларни тақиқловчи фармонни имзолади.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев тўлақонли WBA чемпионлик камари учун америкалик Даниэль Романга қарши рингга чиқади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг