«Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари умумий қиймати 73,4 миллион сўмлик мева ҳамда товар моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишини тўхтатишди.
Садритдин Мўминов вилояти ҳокимининг қарори билан Наманган туманига ҳоким этиб тайинланди.
Оксана Чусовитина Жанубий Кореянинг Чежу шаҳрида ўтказилган Korea Cup мусобақасида кумуш медални қўлга киритди.
Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Чортоқ туманида яшовчи М.Т. исмли аёл Чиғатой маҳалласида яшовчи М.Н. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал сабаб унга пичоқ билан жароҳат етказди.
Жиззах вилоятида Хитойнинг Shaanxi компанияси билан ҳамкорликда юк автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда чек лотореясини жорий этиш режалаштирилмоқда. Товар ва хизматлар харидори пул ютуғи ёки солиқларни пасайтириш учун чеклардан фойдаланиши мумкин.
Тошкент ИИББ кўча ўртасига қолдириб кетилган «Каптива» автомобилига буюм билан чизиқ туширган ИИО ходимига нисбатан текширув бошлади.
Халқ таълими вазири Тошкентдаги 81 та мактабга қабул шакли ўзгараётганига изоҳ берди. Қабул бепул бўлиши, қўшимча квота фақатгина микроҳудуд бўйича барча болалар қамраб олинганидан сўнг ажратилиши маълум қилинди.
Natural Gas-Stream қўшма корхонаси Устюрт ҳудудида газ қазиб олишга 700 млн доллардан ортиқроқ миқдорда сармоя киритади.
Қашқадарёда Хонободдаги Ҳарбий-Ҳаво Кучлари ҳарбий қисми ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан ҳарбий авиатехника музейи очилди.
Самарқанддаги вилоят Перинатал марказида вафот этган қиз фарзанди ўрнига ўғил чақалоқнинг жасади бериб юборилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамшираси овқатдан заҳарланди.
Термиз дала ўқув майдонида ўтказилган кўргазмали батальон тактик ўқуви шартли жанг машғулоти намойиши билан якунига етди.
Сенат 20-ялпи мажлисда туризм тўғрисидаги (янги таҳрир), шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги, Ҳисоб палатаси тўғрисидаги, қурол тўғрисидаги қонунлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Миллий университетида кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади. ОТМнинг мамлакат олий таълими байроқдори мақомини қайта тиклаш режалаштирилмоқда.
«Malibu» беришини ваъда қилиб, 20 000 000 сўм ва 200 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармаган аёл ушланди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари хусусий телеканалларда хорижий, асосан турк сериаллари намойиши устидан шикоятлар сони ортганини хабар қилди. У каналлар фаолиятидаги қоидабузарликларни ҳам кўрсатиб ўтди.
«Тошиссиққуввати» Чилонзор туман ходимаси истеъмолчиларнинг 27 млн сўмлик тўловларини ўзлаштириб юборди.
Тошкент фармацевтика институтида 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-тарож қилингани аниқланди. 13 киши, жумладан собиқ ректорлар ва проректорлар жавобгарликка тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг