МИБнинг Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочиси 750.000 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтда ушланди.
Жиззах вилоятидаги Тузкон Айдар-Арнасой кўллари яқинидаги ҳудуд Ўзбекистон атом электр станциясини қуриш учун танланди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева мажбурий ягона мактаб формасини талаб қилишга ҳали эрта эканини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Грузия, АҚШ ва Жанубий Корея элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Оролбўйи ҳудудида Япониянинг OYO корпорацияси билан ҳамкорликда маҳаллий хомашёдан чўл ўсимликларини етиштириш учун инкубатор-блоклар тайёрланади.
Осиё тараққиёт банки Марказий Осиё давлатлари интеграцияси учун Чимкент-Тошкент-Хўжанд янги иқтисодий йўлагини очишни таклиф қилди.
Ўзбекистон ва Россия таълим, малака ва илмий даражалаларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолади.
Ромитан туман судида 28 та ампула кўринишидаги «Налбуфин гидрохлорид, Рубуфин» моддасини олиб ўтган шахсга нисбатан 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Наманганда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Акрамхон Бобохонов кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланишдан кўзланган мақсад ҳақида изоҳ берди.
Хитойнинг «CHANGAN AUTO COMPANY» компанияси делегацияси билан Жиззах шаҳрида автомобиль заводини қуриш муҳокама қилинди.
Ўзбекистон — Россия қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этган Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди.
Наманганда ўқишга киритишни ваъда қилиб 2000 доллар олган шахс 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилди.
Президент қарори билан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Ички ишлар бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди.
МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов спорт федерациялари ва ассоциациялар иштирокида Токио олимпиадасига тайёргарлик юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади. 6 июнь — дам олиш, 1 июнь — иш куни этиб белгиланди.
ТИВ турли сабабларга кўра бегона юртларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида эканини маълум қилди.
Мажбурий ижро бюроси Caravan Group ресторанлар тармоғининг аукционга қўйилиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
ЮНИСЕФ Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидаги ўзбекистонлик болаларнинг Ватанга қайтарилганини олқишлаб, Сурия ва Ироқдаги бошқа болаларни репатриация қилишда ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.
Германия президенти Ўзбекистонга ташрифи чоғида Тошкентдаги меъморий ёдгорликларни консервация қилиш ва сақлаш бўйича лойиҳалар билан танишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг