Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. У президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади ва Хоразм вилоятига ташриф буюради.
Ўзбекистон Чанғи спорти федерацияси Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди, Беҳзод Якубов раис этиб сайланди.
Президент мактабларига ҳужжатлар 1−22 июнь кунлари Наманган, Нукус, Хива ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади. Ўқишлар янги ўқув йилидан бошланади.
Миржалол Қосимов «Пахтакор» жамоасидан мағлубиятга учраганидан сўнг АГМК клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқди.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ишга тушириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Жаҳон банки Ўзбекистонда давлат корхоналари ва давлат молиявий бошқарув тизимини ислоҳ қилишга 33 млн доллар миқдорида кредит ажратди.
Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Хитойнинг болалар учун ривожлантирувчи ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчилари билан меморандум имзолади.
Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистон мактабгача таълим муассасалари ходимлари Хитойда эшитишда нуқсони бўлган болалар билан ишлаш услубларини ўрганади.
260 миллион сўмдан зиёдроқ миқдордаги пулни фириб йўли билан қўлга киритиб, қочиб кетган шифокор Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан ушлаб келинди ва жазога тортилди.
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов Octagon12 турнири доирасида бразилиялик Уда Перейрага қарши жанг қилади.
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Жомбой туманида ўтказган сайёр қабули давомида 223 нафар фуқаро мурожаат қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Туркия, КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан таркибни маълум қилди.
Яккабоғ туманида Олакўйлак қишлоғида яшаган 21 ёшли Д.Т.ни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан яширинган ҳайдовчи қидирилмоқда.
Пахтачи тумани ҳокими Воҳид Раҳимов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Музаффар Ҳамдамов туман ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.
Олий суди Пленуми мажлисида ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган учта қарор лойиҳаси муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Cambridge Assessment ташкилоти экспертлари Гвендид Каудвелл ва Марк Шэннон Президент мактабларига қабул жараёнини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Тошкентга келган россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбари Отабек Умаров билан машғулот ўтказди.
Ҳукумат қарори билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбек-афғон форумида 82,2 млн долларлик экспорт шартномалари ва битимлар имзоланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг