Пахтаобод туманида прокуратура иш юритувидаги жиноят иши юзасидан жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиниши учун 27 500 доллар таклиф қилган фуқаро қўлга олинди.
Президент қарори билан Молия вазирлиги зиммасига давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш функцияси юкланди.
Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Навоий вилоят маъмурий суди раисига нисбатан суд ходимини тепкилагани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Шоҳруҳ Шораҳмедов молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Самарқандда ноқонуний қурилган 159 та объектда қонунбузарликлар аниқланиб, 18 тасида юқори қаватларни бузиш ишлари бошланди.
Муқобил энергия фойдаланувчилари ва ишлаб чиқарувчилари имтиёзларга эга бўлди. Президент қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун анкетанинг янги шакли 4 саҳифа ўрнига 1 саҳифадан иборат бўлиб, иш жойи ёки маҳалладан тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Гулистон шаҳрида яшовчи 24 ёшли А.Б. исмли аёл қизини 2 000 000 сўмга сотаётган вақтларида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб борган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари маълум қилинди.
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Фарҳд Абдуллаев Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими бўлди. Туман прокурори, ДСИ ва ИИО ФМБ бошлиқлари ҳам тайинланди.
Бекободдаги чиқиндихонада аёл кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва ички ишлар вазирининг бирини ўринбосари ҳодиса жойига етиб борди.
Ер усти метроси қурилаётган пойтахтнинг Спутник мавзесида икки қаватли ёғоч уйларни бузиш ишлари бошланди. Уларда ҳали ҳам одамлар яшамоқда.
Сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилашда иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қўлланилади.
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Санкт-Петербургдаги кафеда содир бўлган оммавий муштлаувда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди.
Темуржон Комилов халқ таълими вазирининг молиявий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг