Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Тайлоқ туманида яшовчи фуқаро устидан бензин қуйиб, ўзини ўзи ёққан ҳолда ўз жонига суиқасд қилганида яқин қариндошлари томонидан шифохонага олиб борилганига қарамай ҳалок бўлди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Президент қарори асосида вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларига 5 тадан штат бирликлари ажратилди.
Aлмати шаҳрида бокс бўйича Сагадат Нурмагамбетов хотирасига бағишланган халқаро турнирда Ўзбекистонлик боксчилар 14 та медални қўлга киритди.
Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди биносида 8-синфда ўқийдиган қизга нисбатан, қилган ўғирлик жинояти сабаб ҳукм ўқилди.
Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси бўйича Ўзбекистоннинг мажбуриятлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Тошкентнинг «Баёт» маҳалласида оқсоқол сайловида кўришда нуқсони бўлган номзодлар сабаблари тушунтирилмаган ҳолда рад этилди. Дилмурод Юсупов маҳалла аҳолиси билан сайлов қандай ўтгани ҳақида суҳбатлашди.
Бухорода муқаддам олти марта судланган шахс ўзини ДХХ ходими деб таништириб, фирибгарлик содир этгани учун еттинчи марта судланди.
АҚШ тинчлик институти ва Ўзбекистон элчихонаси Вашингтонда ташкил этган динлараро ифторда муфтий Усмонхон Алимов ҳам иштирок этди.
Тиббий маълумотсиз халқ табобати билан шуғулланишга рухсат берилди. Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунга бу ҳақдаги қўшимча киритилди.
Сентябрдан шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар бўйича автобуслар тунги вақтларда йўловчиларни фақатгина ички ишлар органлари ҳамроҳлигида ҳаракатланади.
Зоҳиджон Зиёев Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Президент қарори билан Молия вазирлиги давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштирувчи этиб белгиланди.
Тошкент аэропортида сифати кафолатланмаган дори маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди.
Президент қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш марказининг қўшимча вазифалари белгиланди.
Ўзбекистоннинг собиқ давлат котиби Раҳим Ражабов Ислом Каримов Асакадаги прицеп заводини Жанубий Кореянинг Daewoo ширкатига қандай сотгани ҳақида гапириб берди.
Илк Ўзбекистон-Белорусь илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари бўйича молиялаштиришга тавсия этилган 15 та илмий лойиҳага 7,4 млрд сўмга яқин маблағ ажратилади.
Архитектор Петер Кнох пойтахтнинг 30 та меъморий объекти тўғрисидаги «Тошкент немис архитектори нигоҳида» китоб-фотоальбомини тақдим этди.
Президент қарори билан телекоммуникация инфратузилмалари бўлмаган жамоат ва турар жой биноларини қуриш ва фойдаланишга топшириш тақиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг