Тошкентда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган 1815 нафар фуқаронинг 219,7 млрд сўмлик солиқ ва молиявий жарима бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилди.
«Чирчиқ» полигонида ўтказилган «TECHNO DISCOVERY-2019» фестивалида илмий-техник ва рационализаторлик ишланмалари намойиш этилди.
Даромадларни декларация қилишни кўзда тутувчи давлат хизмати тўғрисидаги қонун 2017 йилнинг сентябрида қабул қилиниши керак эди. ИҲТТ экспертлари декларациялаш тизими қанда жорий этилиши кераклиги тўғрисидаги тавсияларни тайёрлади.
Шерободда Кореянинг NCG Engineerring Co.ltd. компанияси ҳамкорлигида бунёд этилаётган янги цемент заводига дастлабки тамал тоши қўйишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Равшан Қурбонов Қува тумани ҳокими этиб тайинланди.
Uzbekistan Airways ички рейслар учун эконом класс чипталари тарифларини қайта кўриб чиқди. Энг паст тариф ўзгаришсиз қолди, энг юқориси эса сезиларли даражада қимматлашди.
Шофирконда қўшмачилик билан шуғулланган аёлга ойлик иш хақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Самарқанд шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ТДТУ талабасининг лойиҳасини амалга ошириш учун «Асака банк» бошқарув раисига 1 млрд сўм маблағни ажратиш юзасидан кўрсатма берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифобахшлиги айтилаётган Чуст туманидаги «Томчи замин» фермер хўжалигидаги артезиан қудуқ сувининг аслида фойдаланишга яроқсиз эканини маълум қилди.
«Газета.uz"да эълон қилинган Комил Жалиловнинг «ДТМ директорига ўқитувчининг очиқ хати» номли мақоласига муносабат билдирилди.
Мордовиядаги (Россия) ЙТҲ натижасида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Шофиркон туманида ўз томорқасида гиёҳванд модда етиштириб, уни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Халқ таълими вазири 11 йиллик таълим қайтганидан кейинги илк 11-синф битирувчиларини табриклади. У ўзи ўқиган мактабга ташриф буюрди.
Сурхондарё вилоятида Афғонистон билан чегарада савдо зонаси очилди.
Президент қарори билан экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби ўрнатилди.
Ўзбекистон — Беларусь махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ўртасида ўтказилган ҳамкорликдаги махсус тактик-ўқув машғулотларининг асосий қисми якунига етди.
Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Фурқат Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкетда коворкинг ҳудудлар, конференция залларини ўз ичига олган технологиялар трансфери учун «NAPA Технопарки» ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг