«Матбуот тарқатувчи» компаниясининг Хоразм филиали раҳбари обунадан тушган 562,3 млн сўмни талон-тарож қилганликда айбланмоқда. Бош прокуратура маълумотларига кўра, у пулларни қариндошларига тегишли компаниялар ҳисоб рақамлари ўтказган.
Айрим ишлаб чиқарувчилар учун энергоресурсларга чекловлар киритилиши Ўзбекистон иқтисодиётига инфляцион босимнинг ортишига олиб келади. Аввалроқ ғишт заводлари ва иссиқхона хўжаликлари газдан кўмирга ўтишга қарши чиққан эди.
Божхона ходимлари декларацияда кўрсатилган «CD 3» ва «Books» товарлари ўрнида полиэтилен пакетга ўралган марихуана моддаси борлигини аниқлади.
Яйловлар доимий эгалик қилишга, ижарага, шунингдек вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин. Президент яйловлар тўғрисидаги қонунни имзолади.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга юк поездлари учун 16 та, йўловчи поездлари учун 8 дона электровоз сотиб олишга 170 млн доллар ажратди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақаси бўйича вице-президенти этиб Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов сайланди.
Хитойнинг Чжаоцин шаҳри спорт гимнастикаси бўйича «FIG World Challenge Cup"нинг биринчи босқичида Оксана Чусовитина таяниб сакрашда кумуш медални қўлга киритди.
Президент фармони билан 2019 йил 1 июлдан олтиндан ясалган заргарлик буюмларни чакана сотганлик учун 1 граммига минг сўмдан йиғим ундирилади.
Тошкентдаги Киночилар уйи ва ўтмишга айланган бошқа объектлар муҳофаза қилинганида ва концептуал ўзгартирилганида, ноёб сайёҳлик марказларига айланган бўлар эди. Йенс Йордан колонкаси.
Хоразмда ўн уч йилдан бери чўзилиб келаётган можаро қонуний ва мантиқий якунини топди.
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Хуршид Тожибоев, Шаҳобиддин Зоиров, Равшан Умурзоқов ва Элнур Абдураимов ўз жангларида ғалаба қозонди.
Польшанинг «Global business promotion group» Қашқадарёда сут ва гўштни қайта ишлашни йўлга қўйишни ўз ичига олган замонавий кластер барпо этмоқчи.
Навоий шаҳри, Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманларида давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди.
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Фай, Гулистон маҳаллалари ва Тошқувур қишлоқларида сел келиши оқибатида кўплаб хонадонларга оғир шикаст етди.
ХТВнинг тавсиясига биноан «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари «Менинг мактабим — менинг уйим» шиори остида, мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахслар киритилмаган ҳолда ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий 3 йилу 6 ой муддатга қамалди. Суд ЭКИҲнинг 400 баравари миқдорида жарима тайинлади.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 9 июнь куни Москва шаҳрида рингга чиқади.
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида содир бўлган аварияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди, улардан бири шифохонада қолмоқда.
Сеулдаги квартирада содир бўлган ёнғинда оғир куйиш жароҳатини олган ўзбекистонлик талаба шифохонада вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг