Ўзбекистонда тадбиркорларга аукционда ер сотиб олишда ҚҚС ҳисоблаш бекор қилинади, ушбу харид суммасини бўлиб тўлашга рухсат берилади, дарҳол тўланса, чегирма тақдим этилади. Бунда бизнес томонидан объектни лойиҳалаштириш ва топшириш муддатлари бузилса, давлат ажратилган ерни олиб қўйиши мумкин.
Президент Нукусда тадбиркорлар билан учрашувда бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини маълум қилди. Микрокредит лимитини 300 млн сўмгача ошириш, микромолия ташкилотлари учун қўшимча ресурслар ажратиш, факторинг хизматлари ва исломий молия бозорини ривожлантириш шулар жумласидан.
Тадбиркорларга элетр энергияси ва газдаги лимитдан ортиқча фойдаланишдаги юқори тарифларлар суммаси пасайтирилади. Президентнинг айтишича, энди тадбиркорлар лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади, ошган қисмига тўлов эса 20 фоиз қимматлашади.
Президент давлат жалб қилган маблағларни йирик давлат корхоналарига бериш амалиётидан босқичма-босқич воз кечишни маълум қилди. Ҳозирда давлат банклари томонидан берилган кредитларнинг 92 трлн сўми ёки 30 фоизи 10 та йирик давлат корхоналарига тўғри келмоқда.
Ўзбекистонда 3 йилдан ортиқ ишлаётган корхоналар улуши 76 фоизни ташкил этиб, илк марта 300 мингтага етди. Хусусий секторда 5 млн сўмдан ортиқ маош оладиган ишчилар сони 1 миллиондан ошди, деди президент. Қолаверса, у Ўзбекистонда инвесторларнинг бизнес қилишга ишончи ортиб бораётганига ишора қилди.
Наманган вилоятида тез тиббий ёрдам фельдшери уйида яширин цех очиб, «Зодак», «Анаферон» ва «Витамин В6» дориларини сотиш учун тайёрлаб қўйгани маълум бўлди. ДХХ фельдшерни керакли буюмлар билан таъминлаган бошқа шахсни ҳам қўлга олди. Улар 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Президент Қорақалпоғистонда кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш учун ер участкаларини тўғридан-тўғри бериш тартибини маъқуллади. Ҳозирда тўғридан-тўғри ерлар Нукус шаҳрида 1 млн доллар, қолган туманларда 300 минг доллар инвестиция киритиш шарти билан берилмоқда.
Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида 2004 йил ёпилган «Гулпаршин» санаторийсини қайта ишга тушириш таклиф этилди. Бунинг натижасида ҳар бир даволанган бемордан ўртача 600−700 минг сўм тушум таъминланади. 50 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, бюджетга 1,3 млрд сўмлик қўшимча тушум манбаси яратилади.
Ўзбекистонда 24−25 август (шанба ва якшанба) кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. «Газета.uz» ҳашар ўтказишга қўйиладиган талабларни эслатиб ўтади.
БМТ агентликлари Оролбўйи минтақаси Кўп шериклик траст фонди кўмагида Қорақалпоғистонда иккита янги лойиҳани ишга туширди. ЮНИCЕФ лойиҳаси 4 та туманда тоза ичимлик сувдан фойдаланишни яхшилашга, БМТТД ва ФАО лойиҳаси маҳаллий аҳолига экологик муаммоларни ҳал этиш кўникмаларини беришга қаратилган.
Ўзбекистонда FMCG дистрибюцияси бозорининг етакчи иштирокчиларидан бири бўлган Balton Trading Asia вакиллари самарали логистика қуриш сирлари билан ўртоқлашиб, логистика ва сақлаш хизматлари кимлар учун муҳимлиги ҳақида сўзлаб берди.
Урганч шаҳрида фуқаро ёш шер боласини ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан жарима жазоси тайинланди, ёввойи жонзот эса вақтинча Нукус ҳайвонот боғига топширилди.
Президент 2024 йил октябрь ойида Абу Исо ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлашга доир қарорни имзолади. Шу муносабат билан унинг иккита асарини академик таржима қилиш ва шарҳини тайёрлаш, «Ислом — тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида конференция ўтказиш режалаштирилмоқда.
Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини назорат қилиш президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва давлат раҳбари маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергеновга юклатилди. Президент Кегейли туманида ўтган йиғилишда ҳудудни ривожлантириш бўйича фойдаланилмаётган имкониятларни санаб ўтди.
Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги аёлларга нисбатан ўтакетган нафрат — мизогинияни экстремизмга тенглаштириш режаларини эълон қилди. ИИВ раҳбари экстремизмнинг ортиб бориши Британия демократиясига таҳдид солаётганини таъкидлади.
Марказий банк иккинчи чорак учун 0,7 пунктга пасайган истеъмол кайфияти индексини эълон қилди. Сўров натижаларига кўра, уй-жой сотиб олганлар улуши 6,2 фоиздан 5,8 фоизга камайди, автомобиль хариди эса — 12,3 фоиздан 10,5 фоизга. Келгуси ойларда ҳам уй-жой сотиб олишни хоҳловчилар камроқ.
Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимига ҳужум қилингани акс этган видео тарқалди — Тошкентда автомобиль ҳайдовчиси машинасини бошқа жойга қўйишдан бош тортди ва ППХ ходимини урди. Тошкент шаҳри ИИББ ҳолатга изоҳ берди.
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида бўлди. Бу мустақиллик йилларида Қорақалпоғистонда «нолдан» қурилган биринчи кўп тармоқли шифохона, деб таъкидлади давлат раҳбари матбуот хизмати.
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги боғчада 2 нафар тарбияланувчи овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Текширув ишлари бошланди.
Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султонов 7 йил 6 ойга қамалди. У жуда кўп миқдордаги маблағларни ўзлаштириш, талон-торож, шунингдек, фирибгарликда айбдор деб топилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг