Йил бошидан буён Ўзбекистон 843,6 минг тонна мазут импорт қилди, бу ўтган йилнинг январь-июль ойларидаги ҳажмдан икки баравар кўп. Июнда импорт 22 баравар (2023 йил июнига нисбатан), июлда эса 19,6 баравар ошди.
Самарқандда 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали янги локация — «Боқий шаҳар» мажмуасида ўтказилиши айтилганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков фестивалнинг асл бренди Регистон майдони эканини таъкидлаб, шу ҳудудда ўтказиш фикрига қайтилганини маълум қилди.
Бешта кинопремьера, «Тошкент сувенирлари» ярмаркаси, Тоҳир Содиқов ва Юлдуз Усмонова концертлари, ҳоккей ўйинлари, кўргазмалар, маҳорат дарслари ҳамда бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб қайта сайланди.
Дам олиш кунлари салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Ҳарорат кундуз кунлари +27…+36, кечалари +17…+22 даражагача пасаяди. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Uzinfocom компанияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталарни онлайн харид қилиш хизматини тақдим этди.
Сенат ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Термиз шаҳрида 26 ёшли йигит Telegram’да гуруҳ очиб, 37 кишига ноқонуний диний сабоқ бериб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистонда 2024−2025 йилларда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. ОТМ, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади.
Учтепа туманида ёнғин бўлаётган уйдан 5 ва 7 ёшли бола қутқариб қолинди. Хонадон эгалари уларни ёлғиз қолдириб, эшикни қулфлаб кетган. ФВБга кўра, болаларнинг аҳволи яхши.
Азиз Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда очиқ судда кўриб чиқиш 5 сентябрда бошланади. Улар ЖКнинг ўзлаштириш, фирибгарлик, ваколатни суиистеъмол қилиш, пора ва бошқа моддалари бўйича айбланмоқда. Судланувчиларнинг 29 нафари қамоққа олинган.
Ўзбекистон Сенати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришларни маъқулламади. Қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва якунлаш учун Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси тузилади.
«Айрим ота-оналар фарзанди 6 ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди, бироқ бола ҳар қанча ақлли бўлмасин, фикрлаш қобилияти тўлиқ шаклланиб улгурмайди», — дейди ССВ. Вазирлик уларни нега 7 ёшга етгач мактабга юбориш кераклиги ҳақида тушунтириш берди.
Ўзбекистонда норасмий ишлаб келган ярим миллиондан ортиқ фуқаро (576,1 минг) йўловчи ташиш соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтган. Йил бошидан бери даромади 100 млн сўмдан ошган ҳайдовчиларнинг сони 171 нафарга етган.
«Газета.uz» илк ҳужжатли фильмини суратга олишни давом эттирмоқда — у футболчиларнинг Париждаги Олимпиададаги иштирокига бағишланади. «Умид қиламизки, фильм бизни Парижга олиб келган йўлни унутмасликка ёрдам беради», — деди Gazeta News директори Давлат Умаров.
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 8 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Улар Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларидан тўпланган.
ЖССТ икки йил ичида иккинчи бор маймунчечак эпидемиясини соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Қарор Конго Демократик Республикасида инфекция авж олгани ва касаллик қўшни давлатларга ҳам тарқалгани фонида қабул қилинди.
15 августга ўтар кечаси Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ўн минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги маршга чиқди. Акцияга шаҳар шифохоналаридан бирида ишлаган стажёр ҳамширанинг узун иш вақтидан сўнг зўрлангани ва ўлдирилгани сабаб бўлди.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Россиянинг Украина армияси назорати остига ўтган Курск вилояти ҳудудида «тартибни сақлаш ва аҳоли эҳтиёжларни қондириш мақсадида» ҳарбий комендатура ташкил этилганини маълум қилди.
Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит ўзи тенги қиз танишини катта даромад топишга ишонтириб, Дубайга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлгани аниқланди. У Тошкент аэропортида қўлга олинди, жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг