Шереметьевода самолётнинг фавқулодда қўниши натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, дея хабар қилди ТИВ.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Сенат қарори қабул қилинди.
Чирчиқда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган ҳарбий парадда 1500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи, 100 га яқин ҳарбий техника ва 15 жанговар вертолёт иштирок этди.
Москванинг Шереметьево аэропортида «Аэрофлот» компаниясининг фавқулодда қўнишни амалга ошираётган Sukhoi Superjet самолётида ёнғин келиб чиқди. 10 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири, ЎзФА академиги Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда рус тилига давлат тили мақоми берилиши тўғрисидаги ташаббусга ўз муносабатини билдирди.
Бош прокурор Отабек Муродов Ўзбекистонда «оғир» ўсмирлар учун ихтисослашган муассасалар зарурлиги юзасидан ҳукуматда бўлиб ўтган «баҳслар» ҳақида маълум қилди.
«Кўп миллатли Ўзбекистонда маълум бир тилга давлат тили мақомининг берилиши этник қарама-қаршиликларни юзага келтириши мумкин» — «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати.
Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилди.
Бруклинда (Нью-Йорк) фургон уриб юбориши оқибатида ўзбекистонлик уч ёшли бола ҳаётдан кўз юмди.
Марказий банк кибержиноятчиликка қарши кураш лабораториясини очди. Ушбу йўналилда Россия МБнинг Ахборот хавфсизлиги департаменти — FinCERT билан ҳамкорлик қилади.
Президент қарорига мувофиқ ХТВ тузилмасида фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров наркотрафик ва терроризмга қарши кураш учун Марказий Осиё давлатлари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида тезкор ахборот алмашинувини кучайтириш лозимлигини маълум қилди.
Сенат қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларига имтиёзлар беришни кўзда тутган қонунни маъқуллади.
«Ерга нисбатан хусусий мулкчиликсиз бозор иқтисодиёти тўлиқ бўлмайди». Молия вазири Жамшид Қўчқоров ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунга изоҳ берди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тунги вақтларда ишловчи ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар масканларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича «минимал» талабларни маълум қилди.
Абдулазиз Камилов Марказий Осиёда гиёҳванд моддалари айланмаси бўйича хавотирли тенденцияларни санаб ўтиб, минтақа мамлакатларида чегара ва божхона назоратини кучайтиришга чақирди.
Тошкентдаги «Чинни бозор» бекатида 147-автобус уриб юборган икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ҳимоя қилишга жавобгар вазирлик тузилади.
Сенат раиси ногиронларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронликни белгилашда қатор қийинчиликлар ва сунъий тўсиқлар юзага келаётганини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг