Ҳукумат қарори билан Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Тўра Боболов вилоят ҳокими вазифасига тасдиқланди.
Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво алоқаси тўғрисидаги битим кучга кирмоқда. У доимий рейсларни амалга ошириш учун авиаташкилотларни жалб қилиш ва уларга имтиёзлар беришни кўзда тутади.
Сергей Лавров Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорлик меморандуми иштирокчи давлатлари учрашувида қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.
Давлат божхона қўмитаси минерал сув импортига давлат божини 30 фоиздан 50 фоизга оширишни таклиф қилмоқда.
Навоийда яшовчи Ш. О. маст ҳолда ўзаро жанжал туфайли В.В.ни уйида пичоқ ва қўли билан уриб жароҳатлаши натижасида жабрланувчи вафот этди.
«Ш. Рашидов номли тўқимачилик комбинати» МЧЖ барпо этилиши натижасида 20 йилдан бери ишламаётган объектнинг фаолияти тикланади.
ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўйинларни 18 та телекамера тасвирга олиши ва VAR тизимини қўллаш бўйича янги лойиҳа устида ишланаётганини билдирди.
Маст ҳолда қўшниси уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлган маҳалла посбони саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Орол денгизининг қуриган туби ва Устюрт текислигидан ўтадиган «Ралли Мўйноқ» автопойгасини ўтказиш дастури тасдиқланди.
Самарқанд шаҳри Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган ҳудудда қуриладиган «Ватанпарвар боғи"нинг лойиҳа-таклифи тайёрланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Музработ туманидаги «Янгиобод инвест сервис» хусусий корхонаси фаолияти билан танишди.
«Тошкент савдо маркази» (собиқ Абу Сахий) ҳудудидаги «Гипермаркет"га яқин жойда савдо қилаётган сотувчилар орасида кузатилган норозилик бўйича маълумот берилди.
«Самарқанд — Бухоро» йўналишида ҳаракатланаётиб велосипедга мингашган ҳолда йўлда ўтаётган ака-сингилни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи саккиз йилга қамалди.
«Яндекс Харита» хизматида Тошкентдаги жамоат транспорти йўналишлари пайдо бўлди. Унинг ёрдамида керакли жойга автобус, метро ёки йўналишли такси билан қандай боришни билиш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев Бойсун туманига ташрифи чоғида кекса авлод вакиллари, туман фахрийлари билан учрашув ўтказди.
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги манзил-колония тезкор ходими ўз хизмат хонасида осилган ҳолда топилди.
Ҳукумат қарори билан Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Президенти Бойсун туманида қуриладиган, умумий қиймати 5,27 миллиард АҚШ доллари бўлган газ-кимё мажмуаси лойиҳаси билан танишди.
Ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан ОТМларга қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг