Шавкат Мирзиёев Мустақил Чехословакия ташкил топган кун муносабати билан Чехия президенти Милош Земанга табрик йўллади.
Тошкент ИИББ ходимлари олиб қочилган Captiva машинасини эгасига қайтарди.
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги учинчи жангида америкалик рақибини нокаутга учратди.
Германия компанияси Сурхондарё вилоятида Termiz city ва йилига 2,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарувчи завод қуради.
Спорт мактабларида ўқувчиларни овқатлантириш хизматини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Прокуратура органлари ходимларига уй-жой ва машина олиш учун фоизсиз қарз берилади.
GM Uzbekistan турбодвигателли «Малибу» автомобилининг янги авлодини намойиш қилди ва тест-драйвдан ўтказди.
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилоятида гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ икки ҳолатга чек қўйди.
Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради.
Европа парламенти делегацияси Тошкентда турли вазирлик ва идораларда учрашув ҳамда музокаралар ўтказади.
Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Иорданиядаги сув тошқини сабабли кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат қиролига ҳамдардлик йўллади. Ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди.
Юнусобод туманида газ идораси ходими хонадонини газ тармоғига улаб беришни ваъда қилиб, фуқародан 1 млн сўм ва 300 долларни фирибгарлик йўли билан олаётганда ушланди.
Халқ таълими вазирининг собиқ ўринбосари Алишер Саъдуллаев Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
Термизда кондиционер, бепул Wi-Fi интернет тармоғи ва бошқа қулайликларга эга 8 та инновацион жамоат транспорт бекати фойдаланишга топширилди.
Электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ва текшириш, шунингдек мавжудларини алмаштириш эндиликда электр тармоқлари корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Юнусободда аниқланган 332 та фойдаланилмаётган объект ва ер майдонида янги ишлаб чиқаришлар ташкил этилади.
Йил сўнгига қадар Ўзбекистон журналистларининг одоб-ахлоқ кодекси қабул қилиниши кутилмоқда.
Инвесторлар «Самарқандкимё», «Электркимёзавод», «Жиззах пластмасса» ва «Фарғонаазот» корхоналаридаги давлат улушини бозор нархларида сотиб олишлари мумкин.
Бахтиёр Умаров Давлат туризм қўмитаси раҳбари лавозимидан озод қилинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг