UZMOBILE мобил операторининг GSM-тармоғи абонентлари сони 3 миллиондан ошди.
Ҳукумат қарори билан Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилиш, уларни вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Россиядан келаётган шахсларни алдаб, улардан пул олган «Волгоград-Урганч-Тошкент» халқаро йўловчи поезди кузатувчиси жавобгарликка тортилди.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бангкокда ўтказиладиган бокс бўйича Осиё чемпионати бугун ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида 590 та умумтаълим мактабида 726,7млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш режалаштирилган.
Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлди.
Қўшработ туманида 77 та қишлоқ аҳоли пунктида 158 та ичимлик сув иншооти, 408,1 километр сув тармоғи қурилиб реконструкция қилинади.
«Фарғона» полигонида ихтирочилик, рационализаторлик ва инновацион ғоялар кўргазмаси ўтказилди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
China Cup мусобақасида Хитой термасига қарши ўйин вақтида болдирини синдириб олган футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Лондонда операция қилинди.
Марказий банк раиси ўринбосари Mastercard ва Visa тўлов тизимлари Ўзбекистонда кенг қўлланилмаслигининг уч сабабини санаб ўтди.
Алдов йўли билан танишларининг номига кредит шартномаси расмийлаштириб, дўкондан олинган буюмларини бозорда сотиб юборган шахслар жавобгарликка тортилди.
Ахборот технологиялари, 5G мобил алоқа, космик технологиялар, тиббиёт ва биосаноат каби илғор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳим, деб ҳисоблайди Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин.
Корея Республикаси президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди, аэропортда уни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон «Чегарасиз мухбирлар» халқаро ташкилоти матбуот эркинлиги рейтингида 5 поғона юқорилаб, 160- ўринни эгаллади. Бироқ вазият «ёмон» сифатида баҳоланмоқда.
17 апрель куни Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича янги автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги 26 апрель куни ўтказиладиган бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг