Бакалаврга топширган абитуриентлар учун мандат эълон қилинди
17 август 2024, 04:29

Бакалаврга топширган абитуриентлар учун мандат эълон қилинди

2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Уларни 4 усулда билиш мумкин.

Ироқ парламенти болалар никоҳини қонунийлаштиришни кўриб чиқмоқда, мамлакатда намойишлар бошланди
17 август 2024, 00:33

Ироқ парламенти болалар никоҳини қонунийлаштиришни кўриб чиқмоқда, мамлакатда намойишлар бошланди

Ироқ парламенти, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, қизлар учун никоҳ ёшини 9 ёшга тушириш ва диний идораларга никоҳ масалаларини қайтадан тартибга солиш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/с билан чекланади
16 август 2024, 23:42

Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/с билан чекланади

Энди Тошкентда автобуслар 50 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатлана олмайди — тезликни дастур даражасида чеклаш бошланади. Ўтган йили алоҳида йўл қаторлари жорий этилгандан сўнг айрим йўналишларда ўртача тезлик 23 км/соатни (бунгача — 18 км/соат) ташкил этиши айтилган эди.

Тошкентдан Куала-Лумпурга учган самолётда ўғрилик содир бўлди
16 август 2024, 22:32

Тошкентдан Куала-Лумпурга учган самолётда ўғрилик содир бўлди

Uzbekistan Airways’нинг Тошкент-Куала-Лумпур йўналишидаги парвози вақтида чет эл фуқаролари томонидан ўғрилик содир этилди. Самолёт Малайзияга қўнгач чақирилган полиция хизмати ёрдамида барча буюмлар топилди, гумонланувчилар қўлга олинди.

«Ўзбеккино» кино ишлаб чиқаришни тўхтатса, соҳада ривожланиш бўлади — Озодбек Назарбеков
16 август 2024, 22:20

«Ўзбеккино» кино ишлаб чиқаришни тўхтатса, соҳада ривожланиш бўлади — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбековга кўра, «Ўзбеккино» (Кинематография агентлиги) кино ишлаб чиқаришни тўхтатса, соҳада силжиш бўлади. «„Ўзбеккино“ фақат буюртмачи бўлиб, хусусий ширкатларни ривожлантириши ва қўллаб-қувватлаши керак», — деган вазир агентлик фаолияти ичидан ўрганилаётганини айтди.

Ўзбекистоннинг еттита вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди
16 август 2024, 22:01

Ўзбекистоннинг еттита вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

18−19 август кунлари еттита вилоятнинг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин. Ўзгидромет фуқароларни эҳтиёткорликка чақирди.

Қозоғистон Россияга қарши санкцияларга ўз манфаатларига зарар келтирадиган тарзда «кўр-кўрона эргашмайди» — бош вазир ўринбосари
16 август 2024, 21:30

Қозоғистон Россияга қарши санкцияларга ўз манфаатларига зарар келтирадиган тарзда «кўр-кўрона эргашмайди» — бош вазир ўринбосари

Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига ўз манфаатларига зарар келтириш орқали «кўр-кўрона эргашмайди», деди мамлакат бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон иккинчи даражали санкциялар остида «қолмаслик» учун қоидаларга амал қилишда давом этади.

Ўзбекистон мазут импортини 2 баравар, июнь-июлда эса 20−22 баравар оширди
16 август 2024, 20:13

Ўзбекистон мазут импортини 2 баравар, июнь-июлда эса 20−22 баравар оширди

Йил бошидан буён Ўзбекистон 843,6 минг тонна мазут импорт қилди, бу ўтган йилнинг январь-июль ойларидаги ҳажмдан икки баравар кўп. Июнда импорт 22 баравар (2023 йил июнига нисбатан), июлда эса 19,6 баравар ошди.

«Шарқ тароналари» фестивали Регистон майдонида ўтадиган бўлди
16 август 2024, 16:32

«Шарқ тароналари» фестивали Регистон майдонида ўтадиган бўлди

Самарқандда 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали янги локация — «Боқий шаҳар» мажмуасида ўтказилиши айтилганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков фестивалнинг асл бренди Регистон майдони эканини таъкидлаб, шу ҳудудда ўтказиш фикрига қайтилганини маълум қилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (17−18 август)
16 август 2024, 15:51

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (17−18 август)

Бешта кинопремьера, «Тошкент сувенирлари» ярмаркаси, Тоҳир Содиқов ва Юлдуз Усмонова концертлари, ҳоккей ўйинлари, кўргазмалар, маҳорат дарслари ҳамда бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди
16 август 2024, 15:39

Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб қайта сайланди.

Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
16 август 2024, 15:02

Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди

Дам олиш кунлари салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Ҳарорат кундуз кунлари +27…+36, кечалари +17…+22 даражагача пасаяди. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Футзал бўйича Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ЖЧ чипталарини онлайн харид қилиш учун сайт яратилди
16 август 2024, 14:30

Футзал бўйича Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ЖЧ чипталарини онлайн харид қилиш учун сайт яратилди

Uzinfocom компанияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталарни онлайн харид қилиш хизматини тақдим этди.

Сенат боласини ноқонуний диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган қонунни маъқуллади
16 август 2024, 12:47

Сенат боласини ноқонуний диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган қонунни маъқуллади

Сенат ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

Сурхондарёда ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалди
16 август 2024, 12:25

Сурхондарёда ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалди

Термиз шаҳрида 26 ёшли йигит Telegram’да гуруҳ очиб, 37 кишига ноқонуний диний сабоқ бериб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистонда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
16 август 2024, 12:08

Ўзбекистонда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистонда 2024−2025 йилларда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. ОТМ, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади.

Тошкентда 2 бола 5-қаватдаги ёнғиндан қутқарилди
16 август 2024, 11:58

Тошкентда 2 бола 5-қаватдаги ёнғиндан қутқарилди

Учтепа туманида ёнғин бўлаётган уйдан 5 ва 7 ёшли бола қутқариб қолинди. Хонадон эгалари уларни ёлғиз қолдириб, эшикни қулфлаб кетган. ФВБга кўра, болаларнинг аҳволи яхши.

Собиқ вазир Азиз Воитов ва яна 49 кишига оид жиноят иши очиқ судда кўрилади
16 август 2024, 11:34

Собиқ вазир Азиз Воитов ва яна 49 кишига оид жиноят иши очиқ судда кўрилади

Азиз Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда очиқ судда кўриб чиқиш 5 сентябрда бошланади. Улар ЖКнинг ўзлаштириш, фирибгарлик, ваколатни суиистеъмол қилиш, пора ва бошқа моддалари бўйича айбланмоқда. Судланувчиларнинг 29 нафари қамоққа олинган.

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни қайта ишлаш учун қайтарди
16 август 2024, 11:26

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни қайта ишлаш учун қайтарди

Ўзбекистон Сенати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришларни маъқулламади. Қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва якунлаш учун Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси тузилади.

Бола нега 7 ёшдан мактабга бориши керак?
16 август 2024, 10:58

Бола нега 7 ёшдан мактабга бориши керак?

«Айрим ота-оналар фарзанди 6 ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди, бироқ бола ҳар қанча ақлли бўлмасин, фикрлаш қобилияти тўлиқ шаклланиб улгурмайди», — дейди ССВ. Вазирлик уларни нега 7 ёшга етгач мактабга юбориш кераклиги ҳақида тушунтириш берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг