Қозоғистоннинг Каспи компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди.
Махтумқули кўчасининг Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўприги остидан ўтувчи Тошкент тиббиёт академиясидан Ашхобод боғи томон йўналишдаги қисми 16 ноябрь соат 22:00 дан 17 ноябрь соат 08:00 гача ёпилади.
Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов президент ҳузуридаги йиғилиш якунлари бўйича ноябрь ойида совуқ туфайли аҳоли учун ҳам, иқтисодиёт тармоқлари учун ҳам энергия ресурсларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш учун захиралар, жумладан, газ омборидан газ жалб қилинганини маълум қилди.
Яккасарой туманида Malibu-2 қарама-қарши йўналишлар ўртасидаги темир устунга урилди. ЙТҲ сабаб ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди. Мирзо Улуғбек туманида эса Cobalt йўл четидаги дарахт билан тўқнашган.
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида қурилиш материаллари корхонаси газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Ўзбекистон ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимига нейротармоқлар ва Python дастурлаш тили асосларини ўрганиш имконияти қўшилди. Информатика ўқитувчилари учун бепул курслар Yandex мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
Менемен, гўштдан тайёрланган қатлама нон, симитлар, «Шекерпере» печеньеси ва турк ошхонасининг бошқа рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шольц 2022 йил декабрдан буён илк бор телефон орқали гаплашди. Шольц Путинни урушни тўхтатишга ва қўшинларни олиб чиқишга чақирди. Канцлер суҳбат ҳақида Украина президентини огоҳлантирган, Зеленский эса Шольцни мулоқот қилмасликка чақирган.
Фуқарога иш билан таъминлашни ваъда қилган Тошкент халқаро аэропорти ходими 1500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортларида ишга фақат электрон тизим орқали қабул қилинишини маълум қилди ва одамларни шубҳали таклифлардан қочишга чақирди.
Октябрь охирида Исроилнинг Эронга ҳужуми Теҳрон яқинидаги ядровий қурол ишлаб чиқиш бўйича махфий марказни вайрон қилди ва Эроннинг ядровий тадқиқотларни қайта бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига «сезиларли даражада путур етказди», деб ёзмоқда Axios.
Сурхондарё вилояти Музработ туманида август ойида опасини калтаклаб ўлдирган 16 ёшли болага ҳукм ўқилди. Суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган, дейилади президент билан учрашувда. Ҳаво кескин совигандаги режалар ва ижтимоий муассасаларни энергия билан узлуксиз таъминлаш чоралари ишлаб чиқилган. Ҳудудларда газни тежаш имкониятлари амалга оширилади.
Ўзбекистонда охирги 5 йилда наркожиноятлар сони икки баробарга кўпайди. ННҚММ раҳбари Равшан Маматовнинг айтишича, айниқса синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси 400 мартага кўпайган. «Бу иллатнинг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани бизни ташвишга солмоқда», — деди у.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилди.
Тўққизта кинопремьера, Янги йил арчаси очилиши, НеУят фестивали, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва болалар учун машғулотлар, чегирмалар ҳамда келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Кўп квартирали уйларни бошқарувчи компанияларнинг шартномаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чекловчи шартлар аниқланди. 2024 йилда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича 380 та мурожаат келиб тушган.
«Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат 6 ойдан сўнг кучга киради.
Қатардан учралган мағлубият Сречко Катанец қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоасининг 17 ўйиндаги мағлубиятсиз сериясини тўхтатди. У 2:2 ҳисобида футболчиларга ҳимояда ўйнашни тайинламаганини айтди. «Анча пайтдан бери мағлубиятга учрамаётган эдик, шу сабаб бу мухлислар учун оғир» — деди мураббий.
Эстония адлия ва рақамли технологиялар вазири мамлакатда ижтимоий-иқтисодий вазият, жумладан, пул етишмовчилиги туфайли жиноятчилик 4 фоизга ортганини маълум қилди. Бунда озиқ-овқат ва велосипед ўғирлаш сони энг кўп ўсган. Мамлакат инфляция бўйича Евроҳудудда учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистонда 16−17 ноябрь, дам олиш кунлари ҳаво аста-секин илиб, ҳарорат +14…+17 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди, лекин кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг