Ҳукумат қарори билан битирувчилар жамғармаси ташкил этилди ҳамда жамғарма низоми тасдиқланди.
Шаҳрисабзда энди туғилган чақалоқни 10 миллион сўмга сотиб, бу ҳақда тилхат берган фуқаро қўлга олинди.
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин.
Валюта савдоси билан шуғулланган хивалик фуқаро 200 АҚШ долларини ноқонуний равишда сотиб олаётганида қўлга олинди.
Тошкент ҳокимияти Tumaris қандолатчилик фабрикасидан ер участкаси олиб қўйилгани учун 2,7 млрд сўм товон пули тўлайди.
Президент 2028 йилгача қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлади. Ушбу муддатгача 100 фоиз аҳоли қамраб олиниб, қайта ишлаш 60 фоизга етказилади.
Франциянинг Airbus корпорацияси Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бериш мақсади тўғрисидаги мактубни имзолади.
Нодир Намозов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Адлия вазирлиги Давлат тест марказидан тест марказидан ўтган йилларда таълим муассасаларини тамомлаган абитуриентлардан тўлов унидириш таклифини қайта кўриб чиқишни талаб қилди.
1 майдан Humo карталарини чиқариш бошланади. Ҳозирда МБ ва бошқа банклар ходимлари миллий тўлов тизми инфратузилмаларини синовдан ўтказмоқда.
Ўзбекистонда биринчи чоракда қотилликлар 26,9 фоизга қисқарди, дея хабар қилди Бош прокуратура.
Екатеринбургдаги ёнғин ва газдан заҳарланиш натижасида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.
Фарғонада бир фуқарога жиноят иши қўзғатиш, қаматиш билан таҳдид қилиб, 500 доллар пора олган 2 нафар ички ишлар ходими ушланди.
Ўзбекистонда 2023 йилдан электр энергияси тарифларини энг камида уч йилга музлатиш режалаштирилмоқда. Тарифларни шакллантириш принциплари белгиланди.
Ўзбекистон ва Беларусь пойтахтларнинг савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлиги тўғрисидаги келишувни имзолади. Тошкент ва Минск биродарлашган шаҳарлар мақомига эга бўлиши мумкин.
Тошкентда очилган биринчи инклюзив мактабгача таълим муассасасида умумтаълим гуруҳлари ҳамда руҳий ривожланишда ортда қолган болалар учун гуруҳлар ташкил этилади.
Ҳукумат қарори билан ДСП ишлаб чиқарувчилар олиб кириладиган хом ашё ва асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилиши белгиланди.
Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни шакллантириш, декларация қилиш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Зомин туманида 136 миллион 700 минг евролик цемент заводи, 12 миллион долларлик темир-бетон маҳсулотлари тайёрланадиган завод қурилмоқда.
Иқтисодий судлар биринчи чоракда тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 7405 та ишни кўриб чиқиб, улар фойдасига 247,6 млрд сўм ундириб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг