Апрелдан жорий этилаётган мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатга олиш бепул амалга оширилади.
Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Полковник Дониёр Қодиров ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳалок бўлган ТДТУ талабасининг оиласига ҳамдардлик билдирди. У устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида дафн этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ромитан туманидаги «BCT Cluster» хорижий корхонаси фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон-Беларус ҳарбий билим юртлари ўртасидаги ҳамкорликнинг йўналишлари белгилаб олинди.
Президент қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари тасдиқланди.
Ўзбекистон термаси ўйинчиси Отабек Шукуров Хитой клубидан унга жароҳат етказган футболчига тайинланган жазони енгиллатишни сўради.
Президент Шавкат Мирзиёев «Бухоро Варнет» хорижий корхонаси томонидан Бухоро туманида барпо этилаётган инновацион иссиқхона ҳудудида бўлди.
«Андижон — Савай — Хонобод» темирйўл участкасини модернизация қилиш ва шаҳарлараро йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бош прокуратура томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жиноятларни фош этиш бўйича кўрилган комплекс чоралар натижасида жиноятлар сони камайди.
Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида фикр билдирди вп ўзи учун севимли бўлган 11 та китобнинг номини маълум қилди.
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская Кипрда ўтган «Aphrodite Cycling Race» мусобақасида навбатдаги олтин медални қўлга киритди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида муқаддам бедарак йўқолганлардан 3 нафари топилиб, суд ва терговдан қочиб юрган 12 нафар шахс ушланган.
ЎзМУ Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Шавкат Мирзиёев Вобкент туманидаги «Ekvatorial Chodak group» корхонаси фаолияти билан танишди.
Ёмғир туфайли Самарқанддаги ариқларида сув тўпланиб қолиб, йўлларга чиқиб кетгани муносабати билан шаҳар ҳокимлиги узр сўради.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида Россия ва Корея университетлари билан ҳамкорликда магистратура ва ординатура ишга туширилади.
Самарқанддаги бир қанча кўчалар сув билан тўлди. Бунга қурилиш чиқиндиларининг шаҳар ирригация тизимларини қисман тўсиб қўйгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг