Ўзбекистонда факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича фармон имзоланди. Асосий маълумотлар
14 август 2024, 16:51

Ўзбекистонда факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича фармон имзоланди. Асосий маълумотлар

Президент факторинг хизматлари бозорини ривожлантиришга оид фармон имзолади. 2025 йилдан кредит ташкилотлари факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сота (рефакторинг) олади, мижоз контрагенти норезидент бўлса, операцияларни хорижий валютада қилишга рухсат этилади.

Омонатларнинг кафолатланган миқдорини 200 млн сўмгача камайтириш режалаштирилмоқда. Бу нима учун керак?
14 август 2024, 16:40

Омонатларнинг кафолатланган миқдорини 200 млн сўмгача камайтириш режалаштирилмоқда. Бу нима учун керак?

Ўзбекистон дунёда 100 фоиз омонат кафолати ҳали ҳам амал қиладиган кам сонли давлатлардан биридир. Марказий банк кафолат чегарасини 200 млн сўм этиб белгилашни, компенсация бериш муддатини қисқартиришни ва бошқаларни таклиф қилмоқда. Тўлиқ кафолат аввал очилган депозитлар учун сақланиб қолади.

Ўқишни кўчириш бўйича тест 19−20 августда бўлиб ўтади
14 август 2024, 15:56

Ўқишни кўчириш бўйича тест 19−20 августда бўлиб ўтади

Хорижий ва хусусий олийгоҳлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 19−20 август кунлари бўлиб ўтади. Синовлар 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади.

Оёқяланг юришнинг қандай фойдалари бор?
14 август 2024, 15:17

Оёқяланг юришнинг қандай фойдалари бор?

Мия фаолияти ва уйқуни яхшилайди, яллиғланишлар ва сурункали касалликлар ривожланиш хавфини камайтиради, иммунитетни ошириб, стрессни камайтиради, инфекцияларнинг олдини олади — ялангоёқ юришнинг 6 та энг муҳим фойдаси ҳақида.

Япония бош вазири янги муддат учун номзодини кўрсатмайди
14 август 2024, 15:03

Япония бош вазири янги муддат учун номзодини кўрсатмайди

Япония бош вазири Фумио Кишида 2024 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ҳукмрон партия раиси сайловларида иккинчи муддатга номзодини кўрсатмайди ва шу тариқа ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этади. Бундай қарорни у қатор сиёсий можаролар фонида қабул қилди.

Orient Group Management ва UzOman компанияларига нисбатан монополияга қарши иш очилди
14 август 2024, 14:40

Orient Group Management ва UzOman компанияларига нисбатан монополияга қарши иш очилди

Рақобат қўмитаси Orient Group Management ва Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компаниясига (UzOman) қарши иш қўзғатди, уларнинг ҳар бири Highway Logistics Center акцияларининг 45 фоиздан ортиғига эгалик қилиши аниқланди. Компаниялар монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун жаримага тортилди.

Олимпиадачи Ситора Турдибековага 1 хонали уй совға қилинди
14 август 2024, 13:04

Олимпиадачи Ситора Турдибековага 1 хонали уй совға қилинди

Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган боксчи Ситора Турдибековага 1 хонали уй совға қилинди. Ҳокимликнинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, хонадон тадбиркор томонидан берилган. Спортчи жинси баҳс-мунозараларга сабаб бўлган тайванлик боксчи Лин Ю Тинг билан жанг қилиб, ютқазганди.

«Андижон» клуби футболчиси «Бунёдкор» стадионида Миллий гвардия ходими билан муштлашди
14 август 2024, 12:25

«Андижон» клуби футболчиси «Бунёдкор» стадионида Миллий гвардия ходими билан муштлашди

«Андижон» футбол клуби аъзоси Марлен Чобанов «Бунёдкор» стадионида Миллий гвардия ходими талабига бўйсунмай, у билан жанжаллашди. Футболчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Президент Hyundai Rotem (Жанубий Корея) тезюрар поездларини харид қилиш лойиҳасининг ТИА параметрларини тасдиқлади
14 август 2024, 11:57

Президент Hyundai Rotem (Жанубий Корея) тезюрар поездларини харид қилиш лойиҳасининг ТИА параметрларини тасдиқлади

Президент Жанубий Кореядан олтита тезюрар Hyundai Rotem электропоездини харид қилиш лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлади. Кореянинг Эксимбанки 40 йил муддатга 185,18 млн евро миқдорида анча қулайроқ кредит ажратади. Лойиҳанинг ўзини оқлаш муддати 25 йилга баҳоланмоқда.

Қашқадарёда бассейнда чўмилишга борган 18 ёшли йигит ток уриши оқибатида вафот этди
14 август 2024, 11:06

Қашқадарёда бассейнда чўмилишга борган 18 ёшли йигит ток уриши оқибатида вафот этди

Қарши туманида 18 ёшли йигитни сузиш ҳавзаси ҳудудида ток урди. Оқибатда у шифохонага етмасдан вафот этди. Очилганига 2 ой бўлган бассейн фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Қирққа яқин тадбиркор орден ва медаллар билан тақдирланди
14 август 2024, 10:55

Қирққа яқин тадбиркор орден ва медаллар билан тақдирланди

Президент Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини, жумладан, 37 кишини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Уларга «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ва «Келажак бунёдкори» ҳамда «Шуҳрат» медаллари берилди (рўйхат).

Президент 100 дан ортиқ ишбилармонни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади
14 август 2024, 10:39

Президент 100 дан ортиқ ишбилармонни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар куни олдидан 104 нафар ишбилармонни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича фармойиш чиқарди (рўйхат).

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди
14 август 2024, 10:07

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди

Жомбой туманида Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги 4 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда бола тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлди.

Дональд Трамп Х тармоғида Илон Маскка интервью берди
14 август 2024, 03:22

Дональд Трамп Х тармоғида Илон Маскка интервью берди

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп миллиардер Илон Маскка интервью берди. Суҳбат Маскнинг Х платформасида бўлиб ўтди ва техник муаммолар туфайли 40 дақиқа кечикиш билан бошланди. Сиёсатчи ва бизнесмен турли мавзуларни муҳокама қилди, шунингдек, «бир-бирларига мақтов ёғдирди».

Олимлар Марс юзаси остида суюқ сув борлигини аниқлади
14 август 2024, 02:42

Олимлар Марс юзаси остида суюқ сув борлигини аниқлади

Марс сатҳидан пастда (11,5 дан 20 километргача) жуда катта суюқ сув захираси бўлиши мумкин. Америкалик олимлар NASA’нинг InSight Lander зонди таҳлили асосида шундай хулосага келди.

Россия йил охирида янги сафарбарлик амалга ошириши мумкин — Bloomberg
14 август 2024, 02:13

Россия йил охирида янги сафарбарлик амалга ошириши мумкин — Bloomberg

Россия ҳукумати оғир йўқотишлар фонида аскарлар етишмаслиги сабабли жорий йилнинг охирларидаёқ янги сафарбарлик ўтказиши мумкин, деб ёзди Bloomberg. Армияга қўшилганлик учун бонусларни ошириш ёрдам бермаяпти.

Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилди
14 август 2024, 01:36

Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилди

Президент топшириғига асосан, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш мақсадида шу йўналишдаги федерацияларни ўз ичига олган Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилди. ИҲМА директорининг ўринбосарлари ташкилот тузилмаларидаги масъул лавозимларга сайланди.

Хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун «хизмат ипотекаси» жорий қилинади — президент
14 август 2024, 01:02

Хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун «хизмат ипотекаси» жорий қилинади — президент

Президент хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун алоҳида кредит тури йўлга қўйилишини айтди. У мутасаддиларга «хизмат ипотекаси»ни жорий қилиб, кредит ажратишни бошлашни топширди.

Наманганда мулкий низо сабаб қариндоши ва унинг икки боласини ўлдирган эркак ушланди
14 август 2024, 00:25

Наманганда мулкий низо сабаб қариндоши ва унинг икки боласини ўлдирган эркак ушланди

Наманган вилояти Поп туманида мулкий низо келиб чиққан жанжалда қариндош аёл ва унинг икки нафар ёш боласини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган яна бир аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
14 август 2024, 00:03

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган яна бир аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарликда айбланиб 2022 йилдан буён қидирувда бўлган Дилафруз Мадиева Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрганлар Бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг