«Анча пайтдан бери ютқизмаётган эдик, шу сабаб бу мухлислар учун оғир» — Сречко Катанец
15 ноябрь 2024, 15:25

«Анча пайтдан бери ютқизмаётган эдик, шу сабаб бу мухлислар учун оғир» — Сречко Катанец

Қатардан учралган мағлубият Сречко Катанец қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоасининг 17 ўйиндаги мағлубиятсиз сериясини тўхтатди. У 2:2 ҳисобида футболчиларга ҳимояда ўйнашни тайинламаганини айтди. «Анча пайтдан бери мағлубиятга учрамаётган эдик, шу сабаб бу мухлислар учун оғир» — деди мураббий.

Эстония аҳоли орасида пул етишмаслиги туфайли жиноятчилик кўпайганини эълон қилди
15 ноябрь 2024, 15:17

Эстония аҳоли орасида пул етишмаслиги туфайли жиноятчилик кўпайганини эълон қилди

Эстония адлия ва рақамли технологиялар вазири мамлакатда ижтимоий-иқтисодий вазият, жумладан, пул етишмовчилиги туфайли жиноятчилик 4 фоизга ортганини маълум қилди. Бунда озиқ-овқат ва велосипед ўғирлаш сони энг кўп ўсган. Мамлакат инфляция бўйича Евроҳудудда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади
15 ноябрь 2024, 14:59

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади

Ўзбекистонда 16−17 ноябрь, дам олиш кунлари ҳаво аста-секин илиб, ҳарорат +14…+17 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди, лекин кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битим иштирокчисига айланди
15 ноябрь 2024, 14:53

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битим иштирокчисига айланди

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди. Ҳужжат электрон савдо ҳужжатларини ўзаро тан олишга кўмаклашади. Бу ҳамкор давлатлар билан экспорт-импорт операцияларини тезлаштириш имконини беради, деб кутилмоқда.

Украина ҳукумати мамлакат учун «матонат режаси»ни эълон қилди
15 ноябрь 2024, 14:49

Украина ҳукумати мамлакат учун «матонат режаси»ни эълон қилди

Украина президенти Владимир Зеленский келгуси ҳафтада мамлакат учун уруш давридаги «матонат режаси»ни тақдим этишини билдирди. У ўнта бандни, жумладан, Украинанинг «маданий суверенитети», хавфсизлик, энергетика ва қурол-яроғ ва бошқаларни ўз ичига олади.

Янгийўл шаҳрига янги ҳоким тайинланди
15 ноябрь 2024, 14:07

Янгийўл шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Шу вақтгача Янгийўл шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган Дилшод Султонов лавозимидан озод этилди. Шаҳар ҳокими лавозимига Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Равшан Раимов тайинланди.

ССВ ҳузурида Харидлар маркази ташкил этилиб, дорилар 15 ойлик талаб асосида харид қилинади
15 ноябрь 2024, 12:31

ССВ ҳузурида Харидлар маркази ташкил этилиб, дорилар 15 ойлик талаб асосида харид қилинади

ССВ ҳузурида дориларини ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш ҳамда уларни ҳудудларга етказиб бериш имкониятини берувчи Харидлар маркази ташкил этилмоқда. Шифохоналар учун дорилар 15 ойлик талабдан келиб чиқиб сотиб олинади, яроқлилик муддати яқин қолган дориларни харид қилиш тақиқланади.

Ўзбекистонда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скрининг усуллари такомиллаштирилади
15 ноябрь 2024, 12:11

Ўзбекистонда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скрининг усуллари такомиллаштирилади

Ўзбекистонда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун ПЦР ва цитологик текширувдан фойдаланган ҳолда скринингдан ўтказишни кенгайтириш режа қилинмоқда. ССВ раҳбари Асилбек Худаяровга кўра, саратонни эрта аниқлашнинг ҳар бир ҳолати учун бонуслар бериш тажрибаси муваффақиятли ўтган.

Самарқандда диний экстремистик материалларни тарқатган 19 ёшли йигит қамалди
15 ноябрь 2024, 11:39

Самарқандда диний экстремистик материалларни тарқатган 19 ёшли йигит қамалди

Самарқанднинг Нуробод туманида яшовчи йигит Telegram орқали диний экстремистик материалларни тарқатиб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби тасдиқланди
15 ноябрь 2024, 10:48

Электрон шаклда суғурта полисларини расмийлаштириш тартиби тасдиқланди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан электрон шаклда суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди. Ҳужжат 3 ойдан сўнг кучга киради.

Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти 2025 йилдан чекланади
15 ноябрь 2024, 10:04

Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти 2025 йилдан чекланади

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда BNEF Tier-1 халқаро рўйхатига кирмайдиган ишлаб чиқарувчилардан қуёш панеллари, инверторлар ва аккумуляторларни олиб киришга тақиқ жорий этилади.

Ўзбекистоннинг можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграция қилиш тажрибаси БМТда кўриб чиқилмоқда
15 ноябрь 2024, 09:58

Ўзбекистоннинг можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграция қилиш тажрибаси БМТда кўриб чиқилмоқда

БМТ штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибаси кўриб чиқилди. «Давлатлар Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда реабилитация ва реинтеграция стратегияларини ишлаб чиқиши долзарб масала», — деди БМТ Аксилтеррор қўмитаси раҳбари Владимир Воронков.

Тошкентдаги School 21: сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича таълим интенсиви ўтказилди
15 ноябрь 2024, 09:00

Тошкентдаги School 21: сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича таълим интенсиви ўтказилди

School 21 кампусида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ жамоаси учун «СИ-касб трансформацияси: рақамли ёрдамчи билан янги марралар сари» мавзусида таълим интенсиви бўлиб ўтди.

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон сўнгги сонияларда Қатарга мағлуб бўлди (видео)
14 ноябрь 2024, 23:40

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон сўнгги сонияларда Қатарга мағлуб бўлди (видео)

Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралаши баҳсида Қатарга имкониятни бой берди. Жамоа иккинчи бўлимда Аббосбек Файзуллаевнинг дубли эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди, бироқ қатарликлар ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалаба тўпини киритди (видео).

Фарғонада оҳак цехи 2,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
14 ноябрь 2024, 23:19

Фарғонада оҳак цехи 2,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғона шаҳрида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 1 млн куб метр табиий газдан фойдаланган фуқаролар ушланди. Улар давлат манфаатига 2,6 млрд сўм зарар етказган.

«Ўзини ҳампрезидентдек тутяпти». Трампнинг атрофидагилар Маскдан чарчай бошлади — NBC
14 ноябрь 2024, 22:52

«Ўзини ҳампрезидентдек тутяпти». Трампнинг атрофидагилар Маскдан чарчай бошлади — NBC

Миллиардер Илон Маск сайланган президент Дональд Трампга деярли доим яқин бўлиб, қарорларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Бу сиёсатчи атрофидагиларни ғазаблантира бошлаган, уларга кўра, Маск «ўзини ҳампрезидентдек тутяпти», Трампни «ўзидан қарздор ҳис қилдириш»га ҳаракат қиляпти, деб ёзди NBC.

Бой мамлакатларга миграция рекорд даражага етди — FT
14 ноябрь 2024, 22:16

Бой мамлакатларга миграция рекорд даражага етди — FT

Дунёнинг энг ривожланган мамлакатларига қонуний миграция 2023 йилда рекорд даражага етди. Мигрантлар оқими уларга инфляция инқирозидан чиқишга ёрдам бермоқда, аммо сайловчиларнинг норозилигини ҳам келтириб чиқармоқда, бу эса сайлов натижаларига таъсир қилмоқда, деб ёзди Financial Times.

Ипотека субсидияларини олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди
14 ноябрь 2024, 21:58

Ипотека субсидияларини олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ипотека субсидияларини олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Аризаларни кўриб чиқиш жараёни 14 иш кунидан 5 иш кунигача қисқартирилади. Фоиз тўловларининг компенсацияланган қисми ошади, субсидия беришнинг ижтимоий мезонлари ҳам ўзгаради.

Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл 294 млн долларга реконструкция қилинади
14 ноябрь 2024, 21:31

Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл 294 млн долларга реконструкция қилинади

Хоразмдаги «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380» автойўли реконструкцияси учун 294 млн доллар маблағ сарфланади. Лойиҳани молиялаштириш учун ЕТТБнинг 238 млн доллар миқдоридаги кредити жалб этилди. Шунингдек, йўл бўйлаб 30 минг туп дарахт экиш режалаштирилмоқда.

Мактаб ўқувчилари мини сунъий йўлдошнинг синов парвозларини амалга оширди
14 ноябрь 2024, 21:09

Мактаб ўқувчилари мини сунъий йўлдошнинг синов парвозларини амалга оширди

«Ўзбеккосмос» агентлиги CanSat мини сунъий йўлдош синов парвозларини ташкил этди, унда 100 дан ортиқ мактаб ўқувчиси иштирок этди. Модуллар дрон ёрдамида 500 метргача баландликка кўтарилди, у ерда баландлик, ҳарорат ва босим ҳақидаги маълумотлар қайд қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг