Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул экиш ишларида 1 минг 560 киши иштирок этган. Бу ишларга 462 техника ва 2 самолёт жалб қилинган.
24 февраль тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Эдгар Пуэртога қарши жанг қилади.
Бухородаги Ёшлар марказида I Халқаро зиёрат туризми форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкентда онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади.
Ўнинчи синф ўқувчиси мактабга MINI UZI IWI пластмассали пневматик тўппонча-пулемёт билан келди. Қурол ҳаёт учун таҳдид уйғотмади.
Президент Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини давлат-хусусий шериклик асосида инвесторларнинг ишончли бошқарувига беришни топширди.
Олий суд раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов 21 февраль куни ҳибсга олинди.
2019 йилда ҳар бир туманда учтадан қишлоқда «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилади. Ушбу мақсадларга 6 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Кўприклар инвентаризацияси уларнинг аниқ сони ва ҳолатини аниқлашга имкон беради. Аксарият кўприклар 1970-йилларда ёки аввалроқ қурилган.
Тошкентда 11−17 март кунлари Hashar Week акцияси бўлиб ўтади. Бир ҳафта давомида 21 та махсус чиқинди йиғиш шохобчасида фақат сараланган маиший чиқиндилар қабул қилинади.
Ўзбекистон Қамчиқ ва Тахтақорача довонлари орқали пулли туннеллар қуриш, Оҳангарон ва Ангрен шаҳарларини айланиб ўтувчи пулли йўл қуришни режалаштирмоқда.
Ўтган йили Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар қиймати 2017 йилга нисбатан 32 фоизга ўсиб, 845,6 трлн сўмни ташкил этди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини тадбиркорларга бериш 2021 йилга қолдирилди.
Дастлабки президент мактаблари Тошкент, Нукус ва Хивада очилади. Уларга 4-синфдан кейин қабул қилинади. Битта синфда 12 нафар ўқувчи таҳсил олади. Таълим инглиз тилида олиб борилади.
Президент қурилиш материаллар саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ўзбекистон мудофаа вазири ва АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлик қўмондони Афғонистондаги вазият ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Пойтахт атрофи япроқ ва игна баргли дарахт кўчатларидан иборат «Яшил белбоғ» билан ўраб чиқилади. Бу йил 4300 туп дарахт экиш режалаштирилмоқда.
Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаб бошлиқларининг анжумани бўлиб ўтади.
Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассислари Дубайдаги Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказида амалиёт ўташ учун жўнаб кетди.
Маъмурий ишлар бўйича Навоий вилоят суди ходими судья томонидан калтаклангани ҳақида маълум қилди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг