АҚШ долларини «қора бозор» нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7?900 АҚШ долларини 66,7 миллион сўмга сотаётган фуқаролар қўлга олинди.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотини эшитдилар.
Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
ЕТТБ Тошкентдаги кафе ва ресторанлар тармоғини бошқарувчи компаниялар гуруҳига бизнесни кенгайтириш учун 2 млн доллар кредит ажратишни тасдиқлади.
Ўзбекистон учун экстремизмга қарши курашда унинг оқибатларига қарши кураш эмас, балки профилактика чоралари устувор аҳамиятга эга, деди Бош прокуратура вакили.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги собиқ элчиси Бадриддин Абидов Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.
«Тадбиркорлар ҳам, аҳоли ҳам нархлар фақат ўсади, деб ўйлайди», — деди МБ департаменти раҳбари. Аҳоли кутаётган инфляция даражасини пасайтириш режалаштирилмоқда.
«Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Оле Гуннар Сольскяер 2018/19 йилги мавсум охирига қадар жамоани бошқаради.
567 млн. сўмлик 361 дона янги уяли телефон аппаратларини машина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлар олиб юрган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ўқ отиш спорти ва Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси вакиллари ҳамкорликда Токио 2020 Олимпиадасига атаб ишлаб чиқилган стратегияни тақдим этди.
Жаҳон банки Когон, Чортоқ ва Янгийўлда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватлайди.
Бош прокуратура Рашитжон Қодиров, Гулнора Каримова ва Абдусалом Юлдашев билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича изоҳ берди.
Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Ё. хонадонининг турли қисмларига 774 грамм «марихуана» ва 2 грамм «кўкнори сомони» яширилганлиги аниқланди.
Абонент рақамини сақлаб қолган ҳолда уяли алоқа операторини алмаштириш тартиби лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирилди.
Муборак туманида яшаган С.Ҳ. газ плитасини назоратсиз қолдириши оқибатида сизиб чиққан табиий газдан заҳарланиб вафот этди.
Нидерландия агротехнологиялар марказида ерга ишлов бериш, чорвачилик ва пишлоқлар ишлаб чиқариш бўйича голланд технологияларидан фойдаланилади.
Соғлом турмуш тарзини юритишга рағбат уйғотиш учун спорт иншоотлари оммабоплиги оширилиб, давлат органларида саломатлик кунлари жорий этилади.
«Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун мурожаат юбориш» хизмати ишга туширилди.
Шавкат Мирзиёев замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
АҚШ президенти Гулнора Каримовага қарши санкциялар тўғрисидаги фармоннинг амал қилиш муддатини узайтирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг