Ўзбекистон ва Россия яқин икки йил ичида маҳсулот айирбошлаш ҳажмини саноат кооперацияси ҳисобига 8−10 млрд долларга етказишни мўлжалламоқда.
5−6 октябрь кунлари Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бўлиб ўтади.
Тошкент ва Бекобод ўртасида электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Рейс кунига бир марта амалга оширилади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 30 октябрдан «Самарқанд-Истанбул-Самарқанд» рейсини очади.
Тошкентда Шароф Рашидов кўчасининг Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига қадар бўлган қисмини қайтадан очиш режалаштирилмоқда.
Mirzo Ulugbek Innovation Center резидентлари қаторидан дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи 28 компания ўрин олди.
Ўтган ҳафтада Тошкентда тўрт киши ЙТҲ қурбони бўлди, ҳукумат йўлларда хавфсизликни ошириш бўйича тезкор чоралар кўриши лозим.
Халқаро кураш ассоциацияси ташкил топган сана — 6 сентябрь Ўзбекистонда «Кураш» миллий спорт тури куни деб эълон қилинди.
Ўзбекистон Президенти Лас-Вегасда бўлиб ўтган ҳодиса муносабати билан АҚШ Президентига ҳамдардлик йўллади.
Сенат 4 октябрь куни ўзбек-қирғиз чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади.
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги «Водил» чегара пости соддалаштирилган тартибда ишлашни бошлади.
Жиззах вилоятидаги «Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари машғулот ўтказади.
Ўзбекистонда йил охирига қадар мобиль қурилмаларни IMEI бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткачиси Денис Истомин Хитойда ўтган Chengdu Open турнирида ғалаба қозонди.
Май ойида Президент ташриф буюрган Яшнобод туманидаги 32-оилавий поликлиника янги бинода иш бошлади.
Тошкент ИИББ 27 сентябрда қўлга олинган ёзувчи Нурулло Отахоновнинг озод этилганини маълум қилди.
Мирзо Улуғбек боғи (собиқ Телмон) 2 октябрдан реконструкция учун ёпилади.
Президент Мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Қозоғистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар учун акциз солиғи божхона қийматининг 2 фоизига қадар пасайтирилди.
Президент 1 октябрдан қатор маҳсулотлар учун импорт божлари ставкаларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг