Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон ва Туркия президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида савдо айланмасини 5 млрд долларга етказиш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Миллий авиакомпания парки май ойида учинчи «Орзу лайнери» билан тўлдирилади.
Тошкентнинг Сергели туманидаги мактаб яқинида топилган граната машғулотлар учун мўлжалланган ўқув гранатаси бўлиб чиқди.
Марказий банк қайта молиялаш ставкасини иқтисодиётдаги мавжуд ва кутилаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда йиллик 14 фоиз миқдорида қолдирди.
Тошкент патруль-пост хизматлари ходимлари шаҳарда мотороллерларда патруллик қилишни бошлади.
Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги 12-ғалабасини қўлга киритиб, WBA International чемпионлигига эга бўлди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Бу йил Тошкентдаги фавворалар 1 майдан аввалроқ иш бошлади. Улар Туркия президентининг давлат ташрифи бошланиши муносабати билан ишга туширилди.
Тошкентда ЙҲХБга тегишли Lacetti ва «ВАЗ-2107» тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара маҳкамалари чегарачиларнинг чегарадаги хулқ-атвор тартибларининг янги таҳририни тасдиқлади.
Қарши туманидаги «Баркамол авлод» болалар маркази директори тўгарак раҳбари вазифасига ишга қабул қилиш учун пора олаётганда ушланди.
Ўзбекистон президенти Пханмунжомда кореялараро саммит муваффақиятли ўтгани муносабати билан Корея Республикаси президентига табрик йўллади.
Ўзбекистон президенти ва Покистон Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Андижонда инсулин ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги ягона завод ишга тушди.
Президент ташаббуси билан санъат саройи, метро бекати ва Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлиги қайтарилаётган майдон қайтадан «Халқлар дўстлиги» деб аталади.
Тошкент метросида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давлат архивидан уруш йиллари фото ва видеоматериаллари намойиш этилади.
Покистон Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Ўзбекистон мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказди.
Экология қўмитаси уч ой ичида дарахтларни кесишга рухсат бериш реестрини ишга тушириши лозим, унинг ёрдамида дарахт кесувчиларининг фаолияти қонунийлигини онлайн режимда текшириш мумкин бўлади.
Инновациялар вазирлиги ОАКни тугатиш ҳамда ОТМ ва тадқиқот муассасаларига илмий даража ва унвонларни мустақил бериш ҳуқуқини тақдим этишни таклиф қилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг