Шавкат Мирзиёев 136 маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Президент маҳкумларга овоз бериш, масофадан таълим олиш ҳуқуқларини беришни ҳам таклиф қилди.
«Коррупция билан ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз», — деди президенти. Бир йил давомида 1177 мансабдор шахс жавобгарликка тортилди.
Ўзбек сўмига номиналлаштирилган Samarkand Bonds облигацияларининг навбатдаги адади Лондон биржасига жойлаштирилди.
«Қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтишимиз шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.
Сентябрь ва октябрда Тошкентдаги иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган ўртача нархлар ўзгармаган эди, ноябрда эса нархлар 2 фоизга ошди.
Ўзбекистон фонограмма тайёрловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича конвенцияга (1971 йил 29 октябрь, Женева) қўшилмоқда.
Хоразм вилоятининг Хива ва Гурлан туманларининг Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига янги тайинловлар амалга оширилди.
Фарғона вилоятининг Боғдод туманида «Камаз» русумли юк автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўл четида маст ҳолда ётган О.А.ни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳолда воқеа жойидан кетиб қолган.
Тошкент марказида меҳмонхоналар, савдо маркази, банк ва бошқа объектларни ўз ичига олган Tashkent Central Park кўп тармоқли мажмуасини қуриш режалаштирилмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» Наманган вилоятидаги «Мингбулоқ» нефть конида портлаш бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
Хивада МИБ ходимига пора бериш билан боғлиқ икки ҳолат юзасидан кўриб чиқилган иш юзасидан айбдорлар жазога тортилди.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон мудофаа қудратини мустаҳкамлаш борасидаги устувор йўналишларидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов БМТнинг бола ҳуқуқлари қўмитаси раиси Рената Винтерни қабул қилди.
Аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраевни пичоқлаган шахслар кимлиги аниқланди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
«Ойбек» чегара божхона пости ходимлари томонидан 4 турдаги 4470 қути тамаки маҳсулоти, 700 дона атирни яширганча олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош этилди.
Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтига кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
МДҲга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этган президент Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургдан Тошкентга қайтиб келди.
Апрелдан Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиақатновлар сони оширилади. Январдан рейслар Истанбулнинг янги аэропорти орқали амалга оширилади, дея хабар қилди Turkish Airlines це-президенти.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ишлаб чиққан 2019 йилги иш вақти фондининг тавсия этилаётган ҳисоб-китобида иш кунлари сони ва иш вақти меъёри тўғрисида ахборот берилди.
Собиқ МХХ раҳбари Рустам Иноятов «Ўзбекистонда теннисни ривожлантиришга қўшган бебаҳо ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик содиқлиги учун» мукофоти билан тақдирланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг