Бекободдаги 59 бола овқатдан заҳарланган 8-МТМда музлаткич ишламаган. Муассаса вақтинча ёпилди.
Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ахмедов 75 ёшга тўлди. Шавкат Мирзиёев юбилей эгасини орден билан мукофотлади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Бекободдаги МТМ тарбияланувчиларининг овқатдан заҳарланиши юзасидан расмий маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг -73 кг вазн тоифасидаги баҳсларида Ҳикматулло Тўраев ғолиб бўлди.
Ўзбекистон АҚШ мудофаа идоралари вакиллари иштирокида навбатдаги икки томонлама маслаҳатлашувларни ўтказди.
Савицкий музейи маъмурияти «Нукус музейи дўстлари» жамғармаси тортиқ қилган инсонпарварлик совғалари йўқолгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасининг 100 ўринли янги терапия мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Осиё чемпиони Исроил Мадримов Россиянинг «Мир Бокса» промоутерлик компанияси билан келишувга эришди ва эндиликда профессионал боксчи сифатида ринга чиқади.
Уран қазиб олиш оқибатларини бартараф этиш учун Марказий Осиё экологик реабилитацияси ҳисобига халқаро маблағлар сафарбар этилади. Ўзбекистонда реабилитация ишлари 2019 йилда бошланади.
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими узуқ-юлуқлиги боис кам даромадли оилаларнинг 75 фоизи ижтимоий нафақа олмайди, дея хабар қилди ЮНИСЕФ.
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича топшириқ берди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасида бир қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
«Ўзавтосаноат» АЖ аниқлаган қонунбузарликлар сабаб GM Uzbekistan «Қашқадарё Автотеххизмат» МЧЖ билан дилерлик келишувини бекор қилганлигини маълум қилади.
Жорий йилнинг 22−23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтади ва унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинади.
Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Нуриддинов бронза медалига эга чиқди.
2019 йил 1 январдан Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати фаолияти йўлга қўйилади.
Тошкентда бошланган дзюдо бўйича нуфузли Гран-при мусобақасининг илк кунида Диёрбек Ўрозбоев ва Сардор Нуриллаев кумуш, Шаҳрам Аҳадов бронза медалини қўлга киритди.
Ошпазлар уюшмаси Ўзбекистондаги меҳмонхоналар, ҳостеллар ва меҳмон уйларида нонуштанинг миллий кўриниши жорий этилиши ташаббуси билан чиқди.
Тошкентда икки ҳафта ичида «лирика» ва трамадолни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш ва сотишда гумон қилинган 46 киши қўлга олинди.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг