2020 йилгача телеком-операторлар халқаро интернет-каналларига тўғридан-тўғри уланиш имкониятига эга бўлади.
Словакиянинг Трнава шаҳрида ўтказилган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та кумуш ва 1 та бронза медали соҳиби бўлди.
Газ баллонли автотранспорт воситалари, шунингдек, табиий газда ишлайдиган қозонхоналардан бехатар фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
«2019−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги президент фармони имзоланди.
Тошкентда теннис бўйича аёллар ўртасида соврин жамғармаси 250 000 АҚШ доллари бўлган WTA турнирининг асосий давраси бошланди.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди ва жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясида фирибгарликка қўл урган аёлнинг иши кўриб чиқилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши Душанбеда бўлиб ўтди.
Жиззахда пахтани хўжалик молларига алмаштирган, ўғринча териб олган ва ноқонуний сотиб олган фуқаролар аниқланди.
Шаҳрам Ғиёсов Лондондаги «Уэмбли» стадионида профессионал рингдаги бешинчи жангида никарагуалик Хулио Лагунани нокаутга учратди.
«Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов — «шапка"ларга қарши кураш ва автосаноатни коррупциядан қутқариш ҳақида.
Сенаторлар божхона хизмати тўғрисида (янги таҳрир), хусусий бандлик агентликлари тўғрисида ва халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги ва бошқа масалаларга оид қонунларни кўриб чиқади.
Тошкентнинг Қатортол кўчасидаги «Территория» ресторанида ёнғин содир бўлди.
Марказий банк қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиздан 16 фоизгача оширди.
Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим Тошкент, Самарқанд ва Бухорога ташриф буюради.
Ярим йил давомида Ўзбекистонга юборилган халқаро пул ўтказмалари ҳажми 2,3 млрд долларни ташкил этди.
Фарғона вилоятида учта автомобиль иштирокидаги аварияда уч киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳат олди.
Ўзбекистон Корея ярим оролини тўлиқ денуклеаризация қилиш борасидаги томонлар кўрсатган сиёсий ирода ва уларнинг интилишларини юксак баҳолайди, дея маълум қилди ТИВ.
Президент 2019−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади, унинг асосий мақсади — инсон капиталини ривожлантириш.
Тошкент ИИББ чорраҳалардаги камералар ёрдамида 20 кун давомидаги ЙТҲ бузилишлари (телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камарини тақмаслик ва бошқалар) статистикасини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг