Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
2018 йил 14 сентябрдаги Ҳукумат қарори билан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларини текширишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
АҚШ ҳар йили ўтказадиган Марказий Осиё савдо форуми 17−18 октябр кунлари илк бор Тошкентда ташкиллаштирилади.
Давлатга 2 млрд. 643 млн. 770 минг 913,60 сўмлик моддий зарар етказган «Сирдарёпахтасаноат» ҳудудий бирлашмаси АЖнинг тугатиш комиссияси раҳбари в.б. Б.Д. га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Фарғона политехника институтида Белгород давлат технология университети билан ҳамкорликда технологик жиҳозлар ва комплекслар қўшма факультети очилди.
Ҳукумат қарорига биноан турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Бойсун тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар миқдорида пора олаётганда ушланди.
Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди.
МБ фуқаролар нақд пул масаласида банкларга мурожаат қилишлари мумкинлигини ва UzCard фаолиятидаги носозлик сабабли қонунчиликка ўзгартишлар киритилишини маълум қилди.
Ўзбекистонда илк бор квиноа — фойдали ва озуқавий қадимий экиндан мўл ҳосил олинди.
UzCard фаолиятини қисман тиклади, яқин соатларда тўлиқ ишлашга ўтишни бошлаши кутилмоқда.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
2018−2020 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида 100 та, 2021−2022 йилларда эса 178 та намунавий меҳмонхона барпо этиш таклиф этилмоқда.
Самарқанд давлат университетида «Катта адрон коллайдерида физика» ХХ анъанавий анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг қайта реконструкция қилиниб, моддий-техник базаси янгиланган янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.
Маматисаев Қудратали Йигиталиевич Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.
Наманган шаҳридаги «Янги тонг» МФЙда жойлашган 4 қаватли уйда содир бўлган ёнғин натижасида 12 нафар шахс қутқариб қолинди.
Ўзбекистонлик боксчи Ҳусниддин Пўлатов Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида ўтказилган жанг натижасида WBA Asia камарини қўлга киритди.
Адҳамжон Тиллаволдиев Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Uzcard компанияси техник носозлик тўлов терминаллари ва банкоматлар ишига таъсир кўрсатганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг