Сенат мажлисида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича қарор қабул қилинди.
«Ўзбекистон Республикасида „Индорама“ компанияси (Сингапур) билан замонавий пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат эълон қилинди.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида Ўзбек-Исроил қўшма «Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси» факультети ташкил этилади.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароларидан бири киши вафот этди, 10 нафари жароҳатланди.
Фирибгарлик жиноятига қўл урган кишилар етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаган учун жазодан қутулиб қолди.
Тожикистон йўловчи поездларининг Ўзбекистон худудидан ўтишида 25 фоиз чегирмалар тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.
«Кобальт"нинг «MAN» юк машинасига келиб урилиш натижасида ҳайдовчи ва бир йўловчи ҳалок бўлди.
Туркияга сафар қилган Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Халқаро Этноспорт конфедерацияси ҳамда UNESCO йиғилишида қатнашди.
Навоий вилоятида қуввати 100 МВт гача бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши учун хусусий инвестицияларни жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширилади.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги вакилларидан иборат делегация Корея сафари давомида ҳамкорлик борасида келишувга эришди.
Mening fikrim порталида кўчага чиқинди ташлаганлик учун жарималар миқдорини ошириш таклиф қилинди.
2005−2012 йилларда UZINFOCOM марказини бошқарган Жалолиддин Раҳимов яна бош директор бўлди.
Қотилликларнинг ярмидан ортиғи оила-турмуш ва қўни-қўшничилик билан боғлиқ муаммолар оқибатида юз бермоқда.
Ўзбекистон йўлларида бир ҳафтада 180 ЙТҲ содир бўлиб, 27 киши ҳаётдан кўз юмди, 177 киши жароҳатланди.
Ўзбекистонда чакана савдода 21:00 дан, умумий овқатланиш муассасаларида эса 23:00 дан кейин спиртли ичимликларни сотиш тақиқланмоқда.
Ўзбекистон ДСҚ Тошкентдаги тунги клублар катта миқдордаги солиқ тўловларини яширганини маълум қилди.
Божхоначилар почта жўнатмаларидаги қадимий танга ва гильзаларни тўхтатиб қолди.
Қорақалпоғистонда ички ишлар тизимидаги 10 нафарга яқин раҳбар ишдан олиниб, бир қанчасига интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Манғит шаҳри Халқлар дўстлиги ва Буюк Турон кўчалари кесишмасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган.
Баҳром Мансуров Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг