Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раислигида Вазирлик Ҳайъатининг видеоселектор тарзидаги навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.
Қизилқиёқ маҳалласида 2017 йили юз берган 6 та автоҳалокатда 7 киши ҳалок бўлди, бу йил эса 2 та шундай бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 киши вафот этди.
Эндиликда ота-онанинг вояга етган фарзандлари, боланинг бобоси, бувиси ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган вакил болани боғчадан олиб кетиши мумкин.
Айни пайтда 2018 йил 1 ноябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда.
Шуҳрат Қодиров яна «Ўзбектелеком» раҳбари бўлди. Аввалги раҳбар Фарҳод Розиев эса компаниянинг тижорат директори лавозимини эгаллади.
10 августдан 10 сентябргача республика бўйлаб 1325 та мактаб ярмаркалари ташкил этилади. 26 турдаги зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви ташкил этилади.
USAID 0,5 гектарли намунали олма боғини яратди ва бозорда талаб юқори бўлган «Golden Delicious», «Star Crimson», ва «Saltanat» каби маҳсулдорлиги ва қиймати юқори бўлган олма кўчатлари билан таъминлади.
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосари в. б. этиб тайинланди.
Янгийўлдаги 13-мактаб раҳбарияти ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган. Адлия вазирлиги мактаб маъмуриятига чора кўриш тўғрисида тақдимнома киритди.
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Давлат рақобат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментига раҳбар бўлди.
Сергели туманининг Чоштепа кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида электр тармоғидаги қисқа туташув сабабли ёнғин юз берди.
Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
ИИВ тақдим этган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқароларида иккита — миллий ва хорижга чиқиш паспорти бўлади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар бирлашмаларининг таклифига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари депутатларга ахборот бериш учун таклиф этилди.
Халқ таълими вазирлиги мактаблардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини онлайн мониторинг қилиш тизимини ишга туширди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри директори лавозимида фаолият юритиб келган Қалбай Турдиев Қорақалпоғистон Маданият вазири этиб тайинланди.
Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган ИИББ ҲПБ катта инспектори қамоққа олинди.
2018 йилнинг 1−7-август кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Адлия вазирлиги «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида» ва «Ижара тўғрисида"ги қонунларни ўз кучини йўқотган деб топишни таклиф этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг