Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳукумат тегишли сертификатга эга барча ташкилотларнинг ҳайдовчилар малакасини ошириш билан шуғулланишига рухсат берди. Юридик шахслар ҳайдовчилари учун ҳар икки йилда малака ошириш талаби сақлаб қолинди. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун истиснолар жорий этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари ўртасидаги битта темир йўл ва саккизта автомобиль ўтказиш пунктлари, шунингдек чегара пости ўз фаолиятини қайтадан бошлайди.
Наманганда наврўз байрами арафасида беш тонналик сумалак тайёрланади. Бу ерда биринчи туризм ва миллий қадриятлар фестивали ўтказилади.
Тошкентда метрополитенда портлаш уюштиришга таҳдид қилган эркак қўлга олинди.
2017 йилда 3500 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Жанубий Корея, Россия ва Японияга ташкилий равишда ишлашга жўнатилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи 2018 йилги жаҳон чемпионати тугаганидан сўнг ишга киришади. Ҳозирча унинг номи ошкор қилингани йўқ.
Турист саёҳат қилиши, ички ишлар идораларида сарсон бўлмаслиги керак, деди Президент. У рўйхатга олиш тизимини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Қарши аэропортидан ташқари Андижон, Нукус ва Навоий ҳаво бандаргоҳларида ҳам «Очиқ осмон» режими жорий этилади.
Шавкат Мирзиёев аэропортларда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар, жумладан сунъий навбатлар ва такси хизматлари муаммоларини ҳал этишни топширди.
Қирғизистонда газ портлашида жароҳатланган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини ФВВ ва ССВ ватанга олиб келди.
«Ҳисор» қўриқхонасидаги фотоқопқонлар табиий муҳитда яшаётган ёввойи йиртқич ва қушларни қайд этди.
Ўзбекистон суверен кредит рейтинги олган тақдирда еврооблигацияларга 300 млн долларгача миқдорда маблағ киритишни режалаштирмоқда.
Қирғизистонда ишлаётган уч нафар Ўзбекистон фуқароси газ портлашидан жароҳатланди.
Ўтган йили Ўзбекистонда қарийб 74 мингта ёки 2016 йилга нисбатан 15,7 фоиз кам жиноят рўйхатга олинди, дея маълум қилди ички ишлар вазири.
Футбол ассоциацияси «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» клубларига нисбатан санкция қўллади — ҳар бири 500 млн сўмдан жаримага тортилди.
Жасур Арипов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сурхондарё вилоятида содир бўлган ЙТҲда енгил автомобилнинг тўрт йўловчиси вафот этди.
Президент бош прокурорнинг янги биринчи ўринбосари ва ўринбосарини тайинлади.
Молиявий пирамида асосчиси Аҳмад Турсунбоеав 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг